01:17 19 Август 2017
Эфир
Деньги

"Қора бозорда" доллар нархи тушиб кетмоқда

© Sputnik/ Антон Денисов
Жамият
Ҳавола олиш
5277130

Пойтахтдаги йирик бозорларда бир доллар 7600-7800 сўмдан сотиб олинмоқда ва 50-100 сўм қимматроққа сотилмоқда

ТОШКЕНТ, 11 август — Sputnik. Тошкент йирик бозорларида долларнинг "қора бозор"даги нархи тушиб кетмоқда, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Пойтахтдаги йирик бозорларда бир доллар 7600-7800 сўмдан сотиб олинмоқда ва 50-100 сўм қимматроққа сотилмоқда. Айрим ноқонуний валюта сотувчиларнинг айтишларича, мамлакатнинг айрим вилоятларида доллар нархи 7500 сўмдан ҳам тушиб кетган.

Масалан, бир доллар Тошкент шаҳрининг Юнусобод бозорида — 7600 сўм, Чорсу бозорида — 7450 сўм, Фарход бозорида — 7800 сўмга сотиб олинмоқда.

Айрим интернет фойдаланувчилари эса 7450 сўмга сотганлигини маълум қилган.

Бугунги кунда Марказий банк томонидан белгилаган доллар расмий курси эса 4126 сўм 45 тийинни ташкил этади.

Доллар нархи пасайишига конвертация очилиши, президентнинг бир неча янги қарорлари қабул қилиниши сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда.

Айрим интернет фойдаланувчилари эса доллар пасайишига ўқиш бошланиши билан боғлиқ харажатлар сабаб бўлганини билдирса, айримлар доллар нархи бир оз вақтга тушиб, кейин янада қимматлашиши мумкинлиги ҳақида фикрлар билдирилмоқда.

Пойтахтнинг айрим бозорларини айланиб кўрган Sputnik мухбири валютафурушларнинг иши анча сустлашганлигини, деярли ҳеч ким доллар сотмаётганлигини кўрди. Кўпчилик балки Марказий банк конвертацияси очилади деб кутмоқда. Валютафурушлар ҳам деярли доллар сотишмаяпти, фақат доллар сотиб олиш билан овора.

Бундан ташқари, банклар томонидан жадал суратларда пойтахт кўчаларда пластик карталардан пул ечиб олиш банкоматлари ўрнатилмоқда. Банкоматларни 14 август куни ишга тушириш режалаштирилмоқда. Банкоматлардан пул ечиб олинишида ҳеч қандай комиссия олинмайди.

Асосий мавзулар