07:54 21 Август 2017
Эфир
Всенародный хашар в Узбекистане. (Бухара)

Наманган вилояти ҳокими: ўқитувчига ўз ишини қилдирмадик, фермерга боғладик

© Flickr/ Aleksandr Zykov
Жамият
Ҳавола олиш
477 0 0

"Буларни унақанги ишларга, мана ҳокимлар ҳам турибди, уларни бу ишларга жалб этиш тақиқланади, чиқармаймиз уларни бундай ишларга"- дея жавоб берди вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров

TOШКЕНТ, 11 август — Sputnik. Бугун Халқаро пресс клуб  томонидан  Наманган вилояти раҳбарлари билан жонли эфирда суҳбат олиб борилди, деб хабар берилмоқда Ўзбекистон Халқ Демократик Партияси сайтида.

Хабарда айтилишича, жонли мулоқотда фуқаро Соҳибжон Бобожонов кўпдан бери ижтимоий тармоқларда муҳокама этилаётган муаммо, яъни ўқитувчиларнинг ободонлаштириш ишларига ҳалигача жалб этилиб келинаётгани ҳақида савол берди.

“Бу бор ҳақиқат, буни яшириб бўлмайди. Уларни нафақат ободонлаштириш ишларида, ҳатто қишлоқ хўжалиги ишларида ҳам ишлатиб келдик. Ўқитувчини ўзини ишини қилдирмадик, фермерга боғладик. Врачларимизга ўз ишини қилдирмадик, ҚВП да ўз ишлари қолиб, қишлоқ хўжалиги ишлари билан банд бўлишди. Натижада нима бўлди, натижада бугун оналар ўлими ошди, гўдаклар ўлими ошди, лекин ҳеч ким ҚВП га ёрдам бергани йўқ. Қачонки энди биз кўзимизни очиб кўрсакки, қанақадир оғир аҳволда. Шунинг учун қатъий чекланган ҳозир, ўқитувчиларимизни, умуман бюджет ходимларини жалб қилиш. Қайсидир шанбалик, қайсидир тадбир бўлсаки майли, шунда умумий тартибда чақириладиган бўлса. Бизнинг энг забардаст соҳалар икки соҳа ҳам, энг ишонган соҳаларимиз. Буларни унақанги ишларга, мана ҳокимлар ҳам турибди, уларни бу ишларга жалб этиш тақиқланади, чиқармаймиз уларни бундай ишларга ”- дея жавоб берди вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров.

"Халқаро пресс клуб раиси Шерзодхон Қудратхўжаев Япония давлатининг ривожланишида таълим соҳаси эгаларининг ҳиссаси қанчалик беқиёс экани, шу боисдан улар қанчалик эъзозда эканлиги тўғрисида гапирди", дейилади хабарда.

Асосий мавзулар