13:36 21 Октябр 2017
Эфир
Заместитель председателя Народного образование Алишер Садуллаев

Вазир ўринбосари Алишер Саъдуллаев ишга қабул қилиш бўйича эълон берди

Пресс-клуб
Жамият
Ҳавола олиш
148242

"Энг жонкуяр, халқим деб яшайдиган кадрларни саралаб олишимиз керак! Яхши жамоа тузишимиз керак! Танишларингизга етказинглар, қўлимиздан келгунча жамоада қўллаб-қувватлашга ва имкониятлар яратиб беришга ҳаракат қиламиз!"- деб ёзган Саъдуллаев ўзининг Facebook даги саҳифасида

ТОШКЕНТ, 11 август — Sputnik. Халқ таълими вазир ўринбосари Алишер Саъдуллаев Facebookдаги ўз саҳифасида вазирликнинг ўқувчилар ва ёшлар билан ишлаш бошқармасида бошқарма бошлиғи (психолог) лавозимига номзодлар кўриб чиқилиши ҳақидаги пост эълон қилди.

Эълонда ёзилишича, талаблар психология мутахассислиги бўйича бакалавр дипломи, болалар психологияси йўналишида камида 3 йиллик касбий малака бўлиши керак. Ўзбек ва рус тилларини мукаммал даражада билиши зарур ҳамда қўшимча сифатида инглиз тилини ҳам билувчиларга афзаллик берилади.

Шунингдек, қўшимча афзаллик ушбу соҳада илмий изланишлар олиб борган, тадқиқот хулосалари газета ва журналларда чоп этилган, халқаро конференцияларда қатнашган талабгорларга берилади.

Талабгорларни саралаш жараёни 3 босқичда ўтказилади.

Саралаб олинган талабгорлар "Ёшлар орасида суисид муаммоси ва унинг ечими" ва "Ёшлар орасида жиноят муаммоси ва унинг ечими" мавзуларида иншо тақдим этишади. Ўз иншоларида талабгорлар айнан вазирлик ходими сифатида ушбу муаммоларнинг ечими учун қандай амалий ишлар олиб боришлари, ўзларининг режаларинини баён этишлари лозим.

Саралаб олинган иншо эгалари вазирликка суҳбатга чақирилади.

Асосий мавзулар