23:52 11 Декабр 2017
Эфир
В Самарканде малоимущим семьям подарили дома

Президент совғаси - Самарқандда имконияти чекланган фуқароларга уй-жойлар берилди

© Даракчи
Жамият
Ҳавола олиш
235 0 0

Халқ қабулхоналарига уй-жой сўраб мурожаат қилган имконияти чекланган, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам бериш мақсадида Самарқанд вилояти бўйича 16 фуқарога икки-уч хонали уйларнинг бошланғич тўлови давлат томонидан тўлаб берилди

TOШКЕНТ, 12 август — Sputnik. Самарқанд вилоятида уй-жойга муҳтож, жисмоний имконияти чекланган 37 нафар фуқарога Ўзбекистон президентининг совғаси – янгиланган намунавий лойиҳалар асосида бунёд этилган уй-жойлар топширилди.

Жорий йилда уй-жойга эҳтиёжманд, имконияти чекланган 21 нафар хотин-қизга “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятининг Самарқанд вилояти ҳудудий филиали томонидан тикув машиналари берилиб, улар касаначи сифатида иш билан таъминланган эди. Айни пайтда уларнинг ҳар бирига янгиланган намунавий лойиҳалар асосида бунёд этилган уй-жойлар ажратилди, деб ёзади “Даракчи” нашри.

Халқ қабулхоналарига уй-жой сўраб мурожаат қилган имконияти чекланган, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам бериш мақсадида Самарқанд вилояти бўйича 16 фуқарога икки-уч хонали уйларнинг бошланғич тўлови давлат томонидан тўлаб берилди.

Вилоятда ўтказилган меҳр-мурувват тадбирлари доирасида 700 нафардан ортиқ имконияти чекланган, ёрдамга муҳтож кишиларга ногиронлик аравачаси, эшитиш мосламаси ва бошқа воситалар берилди.

Самарқанд шаҳридаги Саховат уйида яшаётган кишилар ҳолидан ҳам хабар олинди. Улар учун дастурхон ёзилиб, кийим-кечак ва бошқа эсдалик совғалари берилди. Муассасада истиқомат қилаётганларга қулайлик яратиш мақсадида замонавий музлаткич ва кондиционерлар совға қилинди. Самарқандлик таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

Асосий мавзулар