ИИВ тизимида бирданига 22 нафар раҳбар тайинланди

© Sputnik / Михаил ВоскресенскийПустое кресло
Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ИИВ тизимида бир қатор лавозим тайинловлари амалга оширилди.

TOШКЕНТ, 12 август — Sputnik. Ўзбекистон ИИВ тизимида бир қатор лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда "Постда" газетасига таяниб Uznews.uz хабар берди.

Хабарга кўра, подполковник Алий Салиев – Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига, подполковник Полат Ешанов – Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Нурланмурат Аметов –Кегейли тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Омирбай Турдибаев –Тахтакўпир тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Бекназар Шаханов –Чимбой тумани ИИБ бошлиғи, майор Дилшодбек Ибрагимов –Амударё тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Полковник Шавкат Умаров Тошкент вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Портфель с документами - Sputnik Ўзбекистон
ИИВ тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

Навоий вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи этиб подполковник Шуҳрат Самадов тайинланди.

Подполковник Заҳириддин Ғофуров Андижон вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Подполковник Асқар Умаров – Самарқанд вилояти ИИБ Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи, подполковник Камолиддин Юлдашев – Қашқадарё вилояти ИИБ Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи, майор Азизжон Аллаёров – Сурхондарё вилояти ИИБ Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Майор Қамариддин Ҳайдаров – Бухоро вилояти ИИБ ЖИЭБ жазони ижро этиш муассасаси бошлиғи, подполковник Нодир Рўзиев – Бухоро вилояти Когон тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Дилшод Хожиев –Шофиркон тумани ИИБ бошлиғи, майор Азамат Ҳайдаров –Бухоро тумани ИИБ бошлиғи этиб тайинланди.

Подполковник Фарҳод Шайзоқов – Сирдарё вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи, подполковник Жаҳонгир Ҳайдаров –Сирдарё тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Алауддин Файзиев –Сардоба тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Жасурбек Шерқулов – Оқолтин тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Ойбек Абдуллаев –Гулистон тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Зоҳиджон Қаюмов –Гулистон шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Янгиликлар лентаси
0