Тошкентда Россия фуқаролигини олиб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишОформление и выдача биометрических заграничных паспортов
Оформление и выдача биометрических заграничных паспортов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қўлга олинган шахс жабрланувчига 2,5 минг доллар эвазига Россия фуқаролигини олиб беришни ваъда қилган.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Ўзбекистон ҳуқуқни сақлаш органлари Тошкентда 2,5 минг доллар эвазига Россия фуқаролигини олиб беришни ваъда қилган фирибгарни қўлга олди, деб хабар қилмоқда РИА Новости маҳаллий ОАВлар хабари асосида.

"Яккасарой тумани ИИБ томонидан ўтказилган "Тозалаш" тадбири давомида Россия Федерацияси фуқаролигини олиш бўйича барча ҳужжатларни расмийлаштириш ва керакли божларни тўлашни ваъда берган фуқаро қўлга олинди", — дейилган хабарда.

Хабарда айтилишига кўра, қўлга олинган фуқаро Владимир Колесов жабрланувчидан барча керакли ҳужжатларни расмийлаштириш учун 2,5 минг доллар олган.

Ушбу иш юзасидан ЖКнинг "Фирибгарлик" банди бўйича жиноий иш қўзғатилган. Ўзбекистон Жиноят кодексининг ушбу бандиган асосан айбланувчилар уч йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Ўзбекистондаги Россия элчихонаси Россия фуқаролигини олиш ниятида бўлган фуқаролардан турли воситачилар хизматида фойдаланиш ноқонуний эканлигини ҳақидаги эслатмасларни доимий равишда ўз саҳифасида эълон қилиб келади.

Янгиликлар лентаси
0