01:17 19 Август 2017
Эфир
Сотрудники американской полиции на улице города Балтимора

АҚШнинг Шарлоттсвилле шаҳрида фавқулодда вазият ва коммендант соати эълон қилинди

© Sputnik/ Алексей Агарышев
Жамият
Ҳавола олиш
43810

Шаҳарга бошқа штатлардан "ультра ўнг" қарашли фуқаролар оқиб келиши ва тартибсизликлар сони ошиши муносабати билан, ҳукумат фавқулодда вазият эълон қилган ва коммендант соати киритишга мажбур бўлган.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. АҚШнинг Виргиния штати полицияси Шарлоттсвилле шаҳрида миллатчилик тарафдорлари ва қаршилари намойишларидан кейин уч кишини ҳибсга олди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Полиция хабарига кўра, намойиш вақтида Оҳайё штатининг 20 ёшли фуқароси енгил автомобилни катта тезликда намойишчилар устига йўналтирган. Оқибатда бир киши қурбон бўлган 34 киши тан жароҳати олган.VIDEO: Car slams into group of people during protests in Charlottesville, Virginia; reports of serious injuries (Vid: Rebelutionary_Z) pic.twitter.com/Gf5qMf64u9

Жиноятни содир этган Джеймс Алекс Филдс одам ўлдиришда ва тан жароҳати еткизишда айбланмоқда.

​​​Ушбу воқеадан икки соат ўтиб шаҳар Ғарбида полиция вертолёти қулаб тушиб икки нафар полициячи қурбон бўлган.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун олдин Шарлоттсвилле шаҳри маъмурияти шаҳардаги "Эмансипация боғи"дан Конфедерация армияси генерали Роберт Эдвард Лининг ҳайкалини олиб ташламоқчи бўлган. Бунга шаҳардаги миллатчи ташкилотлар вакиллари қарши чиқиб, тунда машъалали намойиш ўтказишган.

Устига устак бошқа штатлардан ҳам "Ку-клус-клан" ва неонацист ташкилот вакиллари шаҳарга оқиб кела бошлаган эди.Айни дамда Шарлоттсвилледа 2 мингдан 6 минггача "ультра ўнг" қарашларга эга бўлган фуқаролар тўпланган. Шундан сўнг Шарлоттсвилле ҳукумати шаҳарда фавқулодда вазият эълон қилган ва коммендант соати киритишга мажбур бўлган.

Асосий мавзулар