Тошкент вилоятида 30 млн сўмни ўзлаштирган фирибгар қўлга олинди

Oбуна бўлиш
2017 йил 20 май куни Фурқат Абдиназаров фирибгарлик йўли билан «Нексия» русумли автоуловни сотиб бериш эвазига 30 млн сўмдан ортиқ пулни олиб, ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган

ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Бекобод шаҳрида яшовчи 1989 йилда туғилган Фурқат Абдиназаров (исм-шарифлари ўзгартирилган) фирибгарлик йўли билан автоуловни сотиш учун пул олганлиги ҳолати бўйича қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Узбекские сумы - Sputnik Ўзбекистон
Абу-Сахий гипермаркетида 500 минг сўмни ўғирламоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Хабарда айтилишича, Бекобод шаҳрида яшовчи 1989 йилда туғилган Фурқат Абдиназаров жамиятда фойдали меҳнат тури билан шуғулланмасдан, жиноят содир этиш йўлига кирди.

Жорий йилнинг 20 май куни Фурқат Абдиназаров фирибгарлик йўли билан 1981 йилда туғилган Мансур Нурмухаммедовни ишончини суистеъмол қилиб, «Нексия» русумли автоуловини сотмоқчи эканлигини айтиб, «автоуловни бир хафта муддат ичида расмийлаштириб бераман»- деб алдаб, Мансур Нурмуҳаммедовдан 30 млн сўмдан ортиқ пулни олиб, ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.

Тезкор чора-тадбирлар натижасида бу фирибгарликларга чек қўйилди.

Эндиликда Фурқат Абдиназаровга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0