GM Uzbekistan сотувга қўйилган автомобиллар сонини маълум қилди

© Новости УзбекистанаКак делают автомобили GM Uzbekistan
Как делают автомобили GM Uzbekistan - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
GM Uzbekistan харидорларнинг кўплаб мурожаатидан кейин, сотувга қўйилган автомобиллар тури ва сонини эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. GM Uzbekistan ҳар бир дилерлик марказида сотувга чиқарилган автомобиллар тури ва сонини эълон қилди, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.

Хабарда айтилишига кўра, маълумотлар ҳар куни янгиланиб боради. Ушбу ҳавола орқали автомобиллар рўйхати билан батафсил танишишингиз мумкин.

Ҳозирги кунда «Матиз», «Спарк», «Нексия», «Кобальт» и «Ласетти» русумидаги автомобилларга шартнома расмийлаштиришингиз мумкин”, — дейилган хабарда.  

«Лабо», «Дамас», «Орландо», «Малибу» ва «Каптива» автомобилларига эса шартнома олиш учун олдиндан ариза расмийлаштириш керак бўлади. Буюртманинг бажарилиш ҳолатинини эса онлайн тарзда қуйида кузатиб бориш мумкин бўлади.

Шунингдек, компания харидорларга яна бир бор ариза ёзиш ва шартнома имзолаш тартиби, шунингдек тўловларни амалга ошириш ва автомобилни еткизиб бериш тартибини эслатиб ўтган.

 

Янгиликлар лентаси
0