Русланбек Давлетов адлия вазири этиб тайинланди

Oбуна бўлиш
Янги адлия вазири Русланбек Давлетов олдин инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича президент маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган.

ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Русланбек Давлетовни Ўзбекистон адлия вазири лавзимига тайинлади, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги ПФ-5153-сон фармонига мувофиқ Русланбек Қуролтайевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси адлия вазири лавозимига тайинланди”, — дейилган президент қарорида.

Русланбек Давлетов бундан олдин Ўзбекистон президентининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслахатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ҳукумат таркибида янги тайинловларни амалга оширди

Собиқ адлия вазири Икромов Музраф Муборакхўжаевич Ўзбекистон Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақида президент қарори 14 август кнуи эълон қилинган эди.

Русланбек Қуролтайевич Давлетов 1980 йилда Хоразм вилоятида туғилган. Маълумоти бўйича иқтисодчи ва ҳуқуқшунос. 2001 йилда Буюк Британиядаги Варвик университетини якунлаган. 2010 йилда Давлат ва жамият бошқарув академиясини якунлаган.

Меҳнат фаолиятини 2001 йилда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасида бошлаган. 2004-1012 йилларда Вазирлар Маҳкамасида халқаро шартномаларни экспертиза қилиш бўйича бош мутахассис лавозимида ишлаб келган. 2012-2014 йилларда Олий судда, 2014-2016 йилларда – Олий Мажлисда ишлаган.

Янгиликлар лентаси
0