Вилоятларда фуқаролар иш билан таъминланмоқда

© Sputnik / Сергей Венявский / Медиабанкка ўтишРабота Комбината строительных материалов
Работа Комбината строительных материалов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сурхондарё вилоятида ўтказилаётган меҳнат ярмаркаларда 2,5 минг та бўш иш ўринлари таклиф этилди

ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Ўзбекистон қатор вилоятларида меҳнат ярмаркалари бўш ўринлар таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар бермоқда.

Қурувчилар - Sputnik Ўзбекистон
Қурувчи усталар, штукатурлар ва бетончилар Россияга ишга таклиф этилади

Жумладан, Сурхондарё вилояти туман ва шаҳарларида ўтказилаётган меҳнат ярмаркаларида 2,5 мингдан ортиқ бўш иш ўринлари таклиф этилди.

Вилоят халқ таълими бошқармаси ярмаркасида эса педагоглар ва олий таълим муассасаларини битирган ёш мутахассислар иштирок этмоқда.

Биргина Термиз шаҳрида ташкил этилган шундай ярмаркада 140 киши ўз мутахассислиги бўйича ишга қабул қилинди.

Навоий вилояти Кармана туманида ишсиз айниқса, меҳнат бозорига илк маротаба кириб келаётган касб-ҳунар коллежлари битирувиларининг бандлигини таъминлаш мақсадида ўтказилган ярмаркада 92 та корхона, ташкилот ва муассаса жами 331 та, шундан олий маълумотли фуқаролар учун 116 та, ўрта-махсус маълумотга эга фуқаролар учун 90 та, ўрта маълумотли фуқаролар учун 125 та бўш иш ўрни билан иштирок этди.

Шунингдек, туман ҳудудидаги иш билан банд бўлмаган 194 нафар ишсиз фуқаро қатнашди. Улардан 45 нафари касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, 65 нафари уюшмаган ёшлар, 84 нафари эса ишсиз фуқароларни ташкил этади. Ярмарка якунига кўра, 139 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.

Заместитель председателя Народного образование Алишер Садуллаев - Sputnik Ўзбекистон
Вазир ўринбосари Алишер Саъдуллаев ишга қабул қилиш бўйича эълон берди
Андижон вилояти Андижон туманида 14 та корхона, ташкилот ва муассаса иш билан банд бўлмаган аҳолига ўзида мавжуд 616 та бўш иш ўринларини таклиф этди.

Шунингдек, тадбир доирасида 80 нафарга яқин ярмарка иштирокчиларига туман Бандликка кўмаклашиш маркази масъул ходимлари томонидан меҳнат муносабатлари юзасидан хуқуқий маслаҳат, тушунтиришлар ҳамда 32 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.

Эслатиб ўтамиз, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги сайтида (ish.mehnat.uz) 5000 та бўш иш ўринлари ҳақида маълумот мавжуд. Сайтнинг Интерактив хизматлар бўлими орқали мос лавозимга таклиф олиш ва ишга жойлашишда ёрдам олиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0