Мирзиёев янги институт ташкил этиш ҳақидаги қарорни имзолади

© Sputnik/Виктор ТолочкоПисьменный набор главы государства
Письменный набор главы государства - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Институт ёшлар муаммоларини ўрганиш, мазкур йўналишда илмий-тадқиқот ва таҳлилий изланишлар олиб бориш ҳамда истиқболли ёш кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида фаолият олиб борувчи давлат муассасаси ҳисобланади

TOШКЕНТ, 15 август — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевнинг қарорига мувофиқ Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви Академияси қошида Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти ташкил этилади.

Ҳужжатга кўра, институт ёшлар муаммоларини ўрганиш, мазкур йўналишда илмий-тадқиқот ва таҳлилий изланишлар олиб бориш ҳамда истиқболли ёш кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида фаолият олиб борувчи давлат муассасаси ҳисобланади.

Ҳужжатлар - Sputnik Ўзбекистон
Янги дастур: Ўзбекистон ёшларига яна қатор имтиёзлар белгиланди

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви Академияси ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи институт муассислари ҳисобланишади.

Республика ёшлари муаммоларини ўрганиш, ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш ва мазкур муаммоларни ҳал қилиш бўйича илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқиш мақсадида илмий-тадқиқот ишлари ўтказиш, ҳокимият органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви, ҳудудий жамоатчилик ташкилотлари  учун истиқболли ёш кадрларнинг маълумотлар базасини шакллантириш, уларнинг малакавий ривожланишини мониторинг қилиш тизимини яратиш, истиқболли ёш кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув курслари ташкил этиш институтнинг асосий мақсад ва вазифалари ҳисобланади.

Қарорнинг тўлиқ матни билан президентнинг расмий веб сайтида танишиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0