18:44 20 Ноябр 2017
Эфир
Паспорт гражданина Узбекистана

Президент қарори: хорижга чиқиш паспорти ва стикерлар ҳақида

© Sputnik/ Вадим Шекун
Жамият
Ҳавола олиш
040

2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистонда хорижга чиқиш стикерларини бекор қилинади ва янги хорижга чиқиш паспорти жорий этилади, дейилган президент қарорида.

ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг  1 январидан бошлаб чиқиш стикерларини бекор қилиш ва хорижга чиқиш паспорти жорий қилиш ҳақидаги қарорни имзолади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон маҳаллий ОАВлари.

Ушбу йилнинг феврал ойида Шавкат  Мирзиёев вазирлик ва муассасаларга Ўзбекистон паспорт-виза ҳамда кириш-чиқиш тизимини мукаммалаштирувчи чоралар ишлаб чиқишни топширган эди. Хусусан, 1995 йилдан бери амал қилаётган, хорижга чиқиш стикерларини бекор қилиб чет элга чиқиш учун алоҳида паспорт жорий қилиш тизимини киритиш режалаштирилган эди.

“Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон фуқаросининг чет элга чиқиш биометрик паспортини жорий қилиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин”, — дейилган президент қарори матнида.

Ушбу қарор, шунингдек, 2019 йилнинг биринчи январидан бошлаб чет элга чиқишга рухсат берувчи стикер бериш тартибини бекор қилади.

Қарорда айтилишига кўра, 2011 йилда киритилган ва бугунги кунда амал қилаётган Ўзбекистон фуқаросининг биометрик паспорти, Ўзбекистон ҳудудида фуқаро шахсини аниқловчи ҳужжат сифатида қабул қилинади.

Фуқаролар 2021 йилнинг 1 январига қадар, виза талаб қилинмайдиган мамлакатлар ҳудудига, бугунги кунда амал қилаётган (яшил) паспорт билан боришлари мумкин.

Асосий мавзулар