"Малибу"ни килоси неча пул: facebook аҳли антиқа топилмани муҳокама қилмоқда

Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда GM Uzbekistan автомобиллари кўринишида ишлаб чиқарилаётган печеньелар суратлари пайдо бўлгач, facebook фойдаланувчилари бу ғаройиб топилмани қизғин муҳокама қилишга киришдилар

ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Фейсбук ижтимоий тармоғининг "Водители Ташкента" гуруҳида Ўзавтопром маҳсулотлари кўринишидаги ширинликлар сурати пайдо бўлди.

Эътиборлиси, ҳар печеньелар GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқариладиган машиналар кўринишида бўлиб, ҳар битта "автомобил" устига унинг номи ҳам ёзиб қўйилган.

© Фото из ФейсбукаПеченье в виде продукции ЖМ Узбекистан
Печенье в виде продукции ЖМ Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Печенье в виде продукции ЖМ Узбекистан

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири ушбу "ғаройиб" топилмани суратга олган ва интернетга жойлаган. Фойдаланувчилар эса дарҳол қизғин муҳокамага киришиб кетдилар.

Как делают автомобили GM Uzbekistan - Sputnik Ўзбекистон
GM Uzbekistan сотувга қўйилган автомобиллар сонини маълум қилди
"Малибуни килоси неча пул экан", — деб ҳазилнамо савол берган фойдаланувчилардан бири.

"cobOlt" эмас "cobAlt" бўлади, дея печенье ихтирочилари хатосини тўғирлаган яна бири. Изоҳлар орасида шунингдек, "Автопром ишини топибди", "Энди шу йўл билан бизга машиналарни ўтказишмоқчи бўлишяптими", деган кесатиқларни ҳам учратиш мумкин.

"Печеньелар ҳеч қурмаса "шапкасиз" бўлса керак", — деган яна бир фойдаланувчи.

"Ҳозирги нархлар билан фақат шу кўринишдаги машиналарга эга бўлоламиз", — дея автомобиллар нархларидан норозилигини билдирган яна бир фойдаланувчи.

Қувонч Бек никли фойдаланувчи эса Фейсбук аҳлини жиддийлашмасликка чақириб, антиқа топилмани ихтиро қилган тадбиркорга ўз миннатдорчилигини билдирган.

"Бунча жиддийлашасизлар, болажонлар учун бу қандай яхши: "Менинг иккита "Спарк"им бор, биттасини ҳозир ейман. Сени "Коболт"инг қани? Ану "Матиз"ини чойда эритворди…" Эҳҳҳ, бу болаларга қанча завқ улашади. Катталар катталарча фикрлайди бирибир, ўша станокни дастурлаган тадбиркорнинг отасига раҳмат. Фақат имло хатоларни тузатса бўлди", — деб ёзган фойдаланувчи.

Янгиликлар лентаси
0