Оқсарой олдига Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишОксарой
Оксарой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни вақтда ҳудудни ободонлаштириш ишлари давом этмоқда

ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Тошкентда Оқсарой резиденцияси олдида Ўзбекистон Биринчи президент Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди, деб хабар қилди Uznews.uz.

Тошкентдаги ҳайкал Ислом Каримов фаолият олиб борган асосий иш қароргоҳи — Оқсарой олдига ўрнатилди. Айни вақтда ҳудудни ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

Ҳайкал муаллифи Илҳом Жабборов. У Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкалини яратиш бўйича халқаро танловда ғолиб чиққан.

Танловда Ўзбекистон, Туркманистон, Украина, Жанубий Корея, Италия, Австралия ва Германиядан 58 нафар ҳайкалтарош иштирок этган, жами 68 та лойиҳа тақдим этилганди.

© UzNewsВ Оксарое установили памятник Исламу Каримову
В Оксарое установили памятник Исламу Каримову - Sputnik Ўзбекистон
В Оксарое установили памятник Исламу Каримову

Жабборов Тошкентдаги Мустақиллик майдонига ўрнатилган Мустақиллик ва эзгулик монументи ҳамда пойтахт марказидаги Амир Темур ҳайкали муаллифи ҳисобланади.

Бундан олдинроқ Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилгани ҳақида хабар берган эдик.

Яқин кунларда учинчи ҳайкал Қашқадарё вилояти маркази Қарши шаҳрида ўрнатилади.

Янгиликлар лентаси
0