Миллий банк сўм ва доллар берувчи 55та банкомат ўрнатади

© CHANDAN KHANNA / AFPСнятие денежных средств в банкомате
Снятие денежных средств в банкомате - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур лойиҳанининг биринчи босқичи доирасида банк Сергели, Кадишева ("Авиасозлар") ва Тансиқбоев (Олмазор) бозорларида банкоматлар ўрнатди

TOШКЕНТ, 23 август — Sputnik. Ўзбекистон Миллий банки Тошкент ва Самарқандда нақд сўм ҳамда доллар берадиган 55та банкомат ўрнатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Подробно.уз" хабар қилмоқда.

Очередь у банкомата в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Нақд пул керакми: Тошкентдаги яна еттита бозорда банкоматлар ўрнатилди

Мазкур лойиҳанининг биринчи босқичи доирасида банк Сергели, Кадишева ("Авиасозлар") ва Тансиқбоев (Олмазор) бозорларида банкоматлар ўрнатди.

"Биз нафақат миллий валюта, балки туристлар учун хорижий валюта берувчи 55та банкомат ўрнатишни режалаштирмоқдамиз. Бундай банкоматлар "Хаят" ва "Интернешнл" меҳмонхоналарига ҳамда Самарқанддаги меҳмонхоналарга ўрнатилган", – деди банкнинг пластик карталар бошқармаси бошлиғи Бунёд Эсонбоев.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда пластик карталардаги пулни нақдлаштирувчи банкоматлар ўрнатиш бошланди. Биринчи бўлиб "Халқ банки" Олой, Қўйлиқ ва Юнусобод бозорларига банкоматлар ўрнатди. Банк келгусида банкоматлар пойтахтнинг турли туманларидаги аҳоли гавжум жойларида ўрнатилишини билдирди.

Янгиликлар лентаси
0