02:38 20 Ноябр 2017
Эфир
Генеральная прокуратура РФ

Ўзбекистон Россияга Гулнора Каримова иши бўйича сўровнома юборди

© Sputnik/ Алексей Куденко
Жамият
Ҳавола олиш
Гулнора Каримова иши (15)
104710

Россия Бош прокуратураси Ўзбекистондан Гулнора Каримовага тегишли кўчмас мулкка доир сўровнома олганини хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Россия Бош прокуратураси Ўзбекистон прокуратурасидан Гулнора Каримовага тегишли бўлган кўчмас мулкни ҳибсга олиш ҳақида сўровнома олди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Россия Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикасидан Гулнора Каримова жиноий иши бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳақида сўровнома келди. Ундакўчмас мулк объектларини ҳибсга олиш сўралган. Айни  дамда сўровнома кўриб чиқилмоқда. Сўровномада кўрсатилган маълумотлар махфий”, — дейилган Россия Бош прокуратураси хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримова катта миқдорда давлат ва бошқа шахслар мулкини ўзлаштирганликда айбланмоқда. Ўзбекистон прокуратураси ходимлари Буюк Британия, Швейцария, Франция, Россия, Латвия ва Гонконгда Каримовага тегишли бўлган кўчмас мулк борлигини аниқлаган. Ундан ташқари чет эл банкларида сақланаётган бир неча миллион евро маблағ ҳам аниқланган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси юқоридаги мамлакатларга аниқланган мулкни Ўзбекистон давлати фойдасига мусодара қилиш ҳақида сўровлар юборган.

Мавзу:
Гулнора Каримова иши (15)

Асосий мавзулар