22:17 20 Ноябр 2017
Эфир
В цехе сборки завода компании Samsung Electronics

Инновация маркази буюртмалар қабул қилишни бошлади

© Sputnik/ Алексей Куденко
Жамият
Ҳавола олиш
224 0 0

Инновация марказининг асосий мақсади АКТ соҳасида ишлаб чиқариш, таълим ва илм-фан интеграциясини чуқурлаштириш, шунингдек, иқтисодиётнинг юқори технологик соҳалари ривожи учун қулай шароитларни яратишдир

ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича "Mirzo Ulugbek Innovation Center" Инновация маркази 25 августдан буюртмалар қабул қила бошлади ҳамда ўзининг расмий сайтини ишга туширди.

Маълум қилинишича, буюртмалар онлайн режимда марказ расмий сайти орқали, шунингдек, шахсан ёки почта алоқаси орқали ҳам қабул қилинади.

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида рўйхатдан ўтганлигидан қатъи назар, барча юридик шахслар Инновация марказининг резиденти мақомини олишга номзод бўлишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, "Mirzo Ulugbek Innovation Center" Инновация маркази Ўзбекистон президентининг "Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига асосан ташкил этилган.

Инновация марказининг асосий мақсади АКТ соҳасида ишлаб чиқариш, таълим ва илм-фан интеграциясини чуқурлаштириш, шунингдек, иқтисодиётнинг юқори технологик соҳалари ривожи учун қулай шароитларни яратишдир.

Президент фармони билан Инновация маркази иштирокчиларига бир қатор имтиёз ва преференциялар тақдим этилган. Жумладан, 2028 йилнинг 1 январига қадар марказ резидентлари солиқ ва мажбурий тўловлардан озод этилдилар. Резидент ишчилар учун даромадлар жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган қайд қилинган ставка бўйича 7,5 фоиз солиқ ундирилиши, Пенсия жамғармасига 4,5 фоиз ставка бўйича суғурта бадаллари тўлашлари кўзда тутилган.

Асосий мавзулар