Лола Каримова ЮНЕСКОдаги фаолиятини якунлайди

© CA-NEWSМладшая дочь президента Узбекистана Лола Каримова-Тилляева
Младшая дочь президента Узбекистана Лола Каримова-Тилляева - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугунги кунда Лола Каримова бир неча жамоат фонлари раҳбари ҳамда Ўзбекистон Гимнастика федерацияси президенти лавозимлприда ишлаб келмоқда.

ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Ўзбекистон биринчи президентининг кенжа қизи Лола Каримова ЮНЕСКОдаги фаолиятини якунлайди, деб хабар қилмоқда “Ўзбекистон24” телеканали.

"Яқин келажакда оилам, шахсий мақсад ва лойиҳалар, шунингдек, Ислом Каримов номидаги фонддаги ишларим, янги ижодий, маданий ва хайрия лойиҳалари сабабли ЮНЕСКОнинг вакили бўлишдан воз кечаман", – деди Лола Каримова-Тиллаева Ўзбекистон маданий-илмий меросига бағишланган анжуманда.

Эслатиб ўтамиз, Лола Каримова айни дамда “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти ҳамда Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси вазифаларини бажариб келмоқда.

Янгиликлар лентаси
0