Чимкент-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилиши мумкин

© Sputnik / Валерий МоревАвтобус на границе
Автобус на границе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида икки мамлакат ўртасида автомобилда юк ташиш ҳажми 11%га ошган ва 169,5 минг тоннани ташкил этган

ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Остона шаҳрида икки мамлакат ўртасидаги ҳукуматлараро келишув доирасида халқаро автомобил ташувлари бўйича қозоқ-ўзбек қўшма комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қозоғистон инвестиция ва тараққиёт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Презентация нового автомобильного бренда RAVON - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонда янада кўпроқ Ravon автомобиллари йиғилади

Хабарда айтилишича, томонлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги юк ташишлар ҳажми бўйича маълумот алмашишган ва жорий йилда ўзаро юк ташиш ҳажми ошганлигини қайд этишган.
"Томонлар шунингдек, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида мунтазам автобус йўналишларини очиш масаласини муҳокама қилди ва дастлабки босқичда Чимкент-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам автобус қатнови бўйича иш олиб боришга келишиб олди", вазирлик матбуот хизмати хабарида.
Вазирликнинг маълумот беришича, 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида икки мамлакат ўртасида автомобилда юк ташиш ҳажми 11%га ошган ва 169,5 минг тоннани ташкил этган. Автотранспортда ташилган юкларни асосан текстил, гилам, матолар, сабзавот ва мевалар, пластмасса маҳсулотлари, механизм ва асбоб-ускуналар ташкил этади.

Янгиликлар лентаси
0