01:06 23 Ноябр 2017
Эфир
Пограничники на службе

Қирғизистон ва Ўзбекистон орасида 20% белгиланмаган чегара қолди

Погранслужба КНБ Казахстана
Жамият
Ҳавола олиш
Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи (14)
363 0 0

Ўзбек-қирғиз чегарани демаркация ва делимитация қилиш комиссияларининг саъй-ҳаракатлари билан умумий чегаранинг 1170 км масофаси белгилаб олинди.

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Бир йил давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон чегаранинг 1170 км масофасини белгилаб олишди. Энди 20% белгиланмаган чегара қолди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон.

Қирғизистон президенти маслаҳатчиси Айзада Субакожоева айтишига қараганда, бундай муваффақият Алмазбек Атамбаевнинг Шавкат Мирзиёев билан Самарқандда бўлиб ўтган учрашувининг натижасидир. Ўша учрашувда икки мамлакат раҳбари ҳукуматлар олдида чегарани делимитация ва демаркация қилиш масласини қўйган. Ўшандан буён икки республика вакиллари 16 марта учрашган.

"Ўзбек-қирғиз чегарасининг 80% демаркация қилинган. Белгиланмаган 217 км масофа қолди. Мирзиёевнинг Қирғизистонга бўлажак ташрифи давомида чегара ҳақида битим тузилади. Шундан сўнг чегаранинг қолган қисмини делимитация ва демаркация қилиш давом эткизилади", — деди Субакожоева.

Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи 5-6 сентябрда бўлиб ўтади. Ташриф давомида Ўзбекистон президенти Алмазбеком Атамбаевым ва бош вазир Сапар Исаков билан учрашади.

Мавзу:
Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи (14)

Асосий мавзулар