Москвада янги авлод трамвайлари ишга тушди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишТрамвайное депо имени Баумана в Москве
Трамвайное депо имени Баумана в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2019 йилга келиб Москвада янги авлод трамвайлари сони 300 дан ошади.

ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Бугун Москванинг шимоли-шарқий ва шарқий округида 80 дан ортиқ янги авлод трамвайи йўналишга чиқди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Мосгортранс"да 80дан ортиқ "Витязь-М" — янги авлод трамвайи ишга тушди. Бугунги кунда улар Москвадага Бауман номли депода, шаҳарнинг шимоли-шарқий ва шарқий округида олтита йўналишда хизмат кўрсатмоқда", — деди пойтахт транспорт департаменти раҳбари Максим Ликсутов.

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишЯнги авлод трамвайи "Витязь-М"
Трамвайное депо имени Баумана в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Янги авлод трамвайи "Витязь-М"
Ликусутов айтишига қараганда 2019 йилга келиб Москвада трамвайлар сони 300 дан ошади.

"Витязь-М" — янги авлод трамвайи бўлиб унинг олтита эшиги бор, 60 та ўриндиғи бор. Ҳар бир вагонга 260 тагача йўловчи  жойлашиши мумкин. Трамвайлар климат-контроль, спутник навигацияси, видеокузатув камералари ва мобил телефонни зарядлаб олиш учун USB қурилмалари билан жиҳозланган.

Янгиликлар лентаси
0