01:05 23 Ноябр 2017
Эфир
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев прибыл в Кыргызстан с государственным визитом

Алмазбек Атамбаев "Манас" аэропортида Шавкат Мирзиёевни кутиб олди

© Официальный сайт президента Кыргызстана
Жамият
Ҳавола олиш
Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи (14)
58650

"Манас" аэропортида Шавкат Мирзиёевни икки давлат мадҳиялари садолари остида Алмазбек Атамбаев кутиб олди

ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 5 сентябр куни Қирғизистонга давлат ташрифи билан келди.

"Манас"халқаро аэропортида Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев томонидан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни расман кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Қирғизистон ва Ўзбекистон Республикалари давлат байроқлари кўтарилди, Фахрий қоровул саф тортди, икки давлат мадҳиялари янгради, деб хабар бермоқда Қирғизистон президенти матбуот хизмати.

Давлат ташрифи доирасида Алмазбек Атамбаев ва Шавкат Мирзиёев ўртасида музокаралар бўлиб ўтади.

Давлат раҳбарлари ўзаро манфаатларни акс эттирувчи кенг қамровли масалалар юзасидан фикр алмашадилар, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш истиқболларини муҳокама қиладилар.

Музокаралар якунида президент Алмазбек Атамбаев ва президент Шавкат Мирзиёев қатор икки томонлама ҳужжатлар имзолаш маросимида иштирок этадилар ҳамда ОАВ учун баёнот берадилар.

Мавзу:
Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи (14)

Асосий мавзулар