Республика xирургия маркази одам аъзолари трансплантациясини ўтказиш имкониятига эга

© Информационная служба Министерства здравоохраненияВ операционные комплексы Республиканского специализированного центра хирургии имени академика В.Вахидова в Узбекистане внедрена система стерилизации воздуха до 99,9 процента
В операционные комплексы Республиканского специализированного центра хирургии имени академика В.Вахидова в Узбекистане внедрена система стерилизации воздуха до 99,9 процента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хирургия маркази Франция ва Италияда ишлаб чиқарилган вентиляция ва кондиционерлаш каби жараёнларни дунё стандартлари талаблари даражасида бошқарувчи техникалар ҳамда мураккаб операцияларни ўтказиш учун зарур бўлган ускуналар билан жиҳозланди

ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Академик В.Воҳидов номидаги Республика иxтисослаштирилган xирургия марказининг операцион мажмуалари ҳавони 99,9 фоизгача стерил ҳолатга келтириш тизими билан таъминланди. Бундай тизим мамлакат тиббиётида биринчи марта қўлланилмоқда, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.

Президентнинг "Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017 — 2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори доирасида академик В.Воҳидов номидаги Республика иxтисослаштирилган xирургия марказининг барча операцион мажмуалари Европа стандартлари талаблари асосида қайтадан реконструкция қилинди. Бу мақсад учун давлат бюджетидан 12 миллиард сўм маблағ ажратилди.

© Информационная служба Министерства здравоохраненияРеспублика иxтисослаштирилган xирургия марказининг операцион мажмуалари ҳавони 99,9 фоизгача стерил ҳолатга келтириш тизими билан таъминланди
В операционных комплексах Республиканского специализированного центра хирургии имени академика В.Вахидова в Узбекистане внедрена система стерилизации воздуха до 99,9 процента - Sputnik Ўзбекистон
Республика иxтисослаштирилган xирургия марказининг операцион мажмуалари ҳавони 99,9 фоизгача стерил ҳолатга келтириш тизими билан таъминланди

Республика иxтисослаштирилган xирургия маркази директор ўринбосари Миржамол Зуфаровнинг айтишича, xирургия маркази Франция ва Италияда ишлаб чиқарилган вентиляция ва кондиционерлаш каби жараёнларни дунё стандартлари талаблари даражасида бошқарувчи техникалар ҳамда мураккаб операцияларни ўтказиш учун зарур бўлган ускуналар билан жиҳозланди.

Бугун ўрнатиб берилган вентиляция, кондиционерлаш тизими ёрдамида операция хонасига узатиладиган ҳаво уч босқичли жараёнда тозаланади. Учинчи тозалашдан кейин ҳаво 99,9 фоизгача стерил ҳолатда бўлади. Бундай шароитда жарроҳлик амалиётини ўтказиш унинг муваффақиятли чиқишини таъминлаб, кўплаб асоратларнинг олдини олиш имконини яратмоқда.

Марказ ходимларининг маълум қилишича, келажакда одам аъзолари трансплантациясига оид қонун кучга кирса, марказ жигар, буйрак, ўпка ва юрак трансплантациясини ўтказишга тайёр.

© Информационная служба Министерства здравоохраненияРеспублика иxтисослаштирилган xирургия марказининг операцион мажмуалари ҳавони 99,9 фоизгача стерил ҳолатга келтириш тизими билан таъминланди
В операционных комплексах Республиканского специализированного центра хирургии имени академика В.Вахидова в Узбекистане внедрена система стерилизации воздуха до 99,9 процента - Sputnik Ўзбекистон
Республика иxтисослаштирилган xирургия марказининг операцион мажмуалари ҳавони 99,9 фоизгача стерил ҳолатга келтириш тизими билан таъминланди

Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия марказида 2012 йилда замонавий кардиохирургия мажмуаси қурилиб, фойдаланишга топширилган эди. Мажмуанинг биринчи қаватида кунига икки юз нафар беморни тиббий кўрикдан ўтказишга мўлжалланган поликлиника, қон қуйиш станцияси, стационар шароитда даволанадиган беморларни қабул қилиш хонаси, иккинчи қаватида янги туғилган чақалоқлардан уч ёшгача бўлган болаларнинг туғма юрак нуқсонларини даволаш бўлими ҳамда ангиографик жарроҳлик хоналари мавжуд. Муассасанинг учинчи қаватида кардиохирургия бўлимининг палата, гемодиализ ва трансплантация бўлимлари, клиник-диагностика лабораторияси ҳамда диагностика хоналари жойлашган. Тўртинчи қаватда эса реанимация бўлими ва кардиожарроҳлик хоналари мавжуд.

Марказда йилига 8 мингга яқин юқори технологик, мураккаб ва миниинвазив операциялар бажарилади.

Келажакда республикадаги бошқа даволаш муассаларига ҳам ушбу тизим жорий этилиши кўзда тутилган. Айни пайтда уларнинг қурилиш лойиҳаларига ўзгартиришлар киритилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0