Ўзбекистонда "чиройли" авторақамларни сотиш бўйича онлайн-аукционлар очилди

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишВыдача новых номерных знаков
Выдача новых номерных знаков - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Авторақамларнинг савдоларга қўйилиши Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ бўлинмаларининг маъсул ходимлари томонидан амалга оширилмоқда

ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси жисмоний ва юридик шахсларга автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкаларида сотиш бўйича янги савдо платформасини ишга туширди. Бу ҳақда ЎзРТХБ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, авторақамларни сотиш бўйича электрон аукцион савдолар айни пайтда Интернет тармоғида тест режимида ишга туширилган биржанинг avtoraqam.uzex.uz янги вебсайтида амалга оширилади.

Выдача государственных номерных знаков с кодом 82 в Симферополе - Sputnik Ўзбекистон
Автомобиллар учун чиройли рақамлар расман сотувга чиқиши мумкин

Электрон савдоларнинг янги механизми биржанинг бошқа савдо платформалари каби очиқ-ойдинлик, ошкоралик, рақобат ва барча савдо иштирокчилари учун тенг шароит яратиш тамойилларига асосланган.

Авторақамларнинг савдоларга қўйилиши Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ бўлинмаларининг маъсул ходимлари томонидан амалга оширилмоқда. Уларни биржанинг ахборот тизимида ишлаш бўйича малакали ўқитиш мақсадида ЎзРТХБ ходимлари томонидан Тошкент шаҳри ва республика ҳудудларига қисқа муддатли сайёр ўқув курслари ташкиллаштирилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси яқин кунларда Ўзбекистон Молия вазирлиги ва Ички ишлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси билан биргаликда мазкур масала юзасидан матбуот анжуманини ўтказишни режалаштирмоқда.

Янгиликлар лентаси
0