09:00 23 Сентябр 2017
Эфир
Дедушка Талабашо и Маша

Душанбеда айиқни қўлга ўргатган бобога ҳайкал ўрнатилди

© fb
Жамият
Ҳавола олиш
246 0 0

Қизиғи шундаки, ушбу ҳайкал шаҳар аҳолисининг бир неча йил давомида йиғилган пули эвазига ўрнатилган.

ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. Дунёнинг барча машҳур шаҳарларининг ўз тимсоли бор, масалан Парижда Эйфел минораси, Римда – Колизей, Нью-Йоркда — Озодлик ҳайкали ва ҳо казо. Душанбе нисбатан янги шаҳар, балким шунинг учун ҳам ушбу кунга қадар унинг яққол тимсоли йўқ эди.

Лекин шу кунларда айнан шундай тимсолга айланувчи ҳайкал пайдо бўлди. Душанбеда Талабашо бобо ва унинг айиғи Марияга аталган ҳайкал ўрнатилди. Қизиғи шундаки, ушбу ҳайкал ҳокимият томонидан эмас, балким шаҳар аҳолисининг бир неча йил давомида йиғилган пули эвазига ўрнатилди.

Дедушка Талабашо и Маша
Дедушка Талабашо и Маша

Душанбеда Талабашо бобо ва унинг айиғи Машани ёшу қари жуда яхши билишади. Айтишларига қараганда бир вақтлар Талабашо бобо тоғда оёғи яраланган айиқчани топиб олади. Яқин атрофда унинг онаси кўринмагани туфайли, бобо айиқчани уйига олиб келиб, унинг оёғини даволай бошлайди. Орадан икки йил ўтиб айиқча тузалиб кетади. Бобо унга Маша (Мария) деб исм қўяди.

Айиқча жуда ақлли бўлиб чиқади, Талабашо бобо унга турли уйинлар ва томошалар кўрсатишни ўргатади. Шундан сўнг улар шаҳар кўчаларида каттаю-кичикка турли томошалар кўрсатиб юришади. Бобо айиқ билан доимо троллейбусдан фойдалангани ҳам маълум. Гувоҳлар айтишига кўра, айиқ бобога жуда меҳрибон бўлган экан. Масалан, томошабинлар уни сомса билан сийлашса у сомсани ўзи емасдан Талабашо бобога келтириб берар, бобо эса уни иккига бўлиб ярмини ўзи ер, ярмини айиққа берар экан.

Шу тариқа Талабашо бобо ва Маша 18 йил давомида Душанбе кўчаларида томша кўрсатиб юришади. 2013 йилда бобо вафот этганидан кейин айиқ Душанбе ҳайвонот боғига топширилган. Бугунги кунда у соғу-саломат ўша ерда яшамоқда.

Душанбе аҳолиси Талабашо бобо ва Машани бугунга қадар жуда илиқ хотирлайди. Ушбу ҳайкал эса уларнинг юраги яхши хотираларни абадий сақлаб қолишга ёрдам беради.

Дедушка Талабашо и Маша
Дедушка Талабашо и Маша

Асосий мавзулар