08:04 21 Сентябр 2017
Эфир
Президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев и Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Атамбаев Мирзиёев ташрифи ҳақида: бу ташриф - халқларимиз учун тарихий воқеа

© Официальный сайт президента Кыргызстана
Жамият
Ҳавола олиш
Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи (14)
50240

5-6 сентябр кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Ташриф доирасида "Ала-Арча" давлат қароргоҳида Ўзбекистон раҳбарининг Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев билан учрашуви бўлиб ўтди.

Биринчи бўлиб Атамбаев сўзга чиқди. У мазкур ташрифни икки мамлакат аҳли 25 йил кутганлигини айтди.

"Ишончим комил ва сохта камтарликларсиз эътироф этишни истардим, бу ташриф — халқларимиз учун тарихий воқеа. Ўйлайманки, бугунги ташриф кўплаб муаммоларга барҳам беради ва икки қардош халқ муносабатларида янги даврни очиб беради", — деди Атамбаев.

Ўзбекистон президенти "ушбу тарихий кун тезроқ келиши учун имкон борича ҳаракат қилинганлигини" билдирди.

"Ўтган 20-25 йил давомида етарлича ҳал қилинмаган кўплаб муаммолар мавжуд эди. Самарқанддаги учрашувимиз руҳи янги ўзаро муносабатларимизга асос солди, биз ҳамкорлик қилишни, суҳбатлашишни бошладик ", — деди Мирзиёев.

У Ўш ва Андижон вилоятлари делегацияларининг ташриф алмашувлари ўзбекистонликлар учун ўзига хос байрам сифатида қарши олинганлигини эътироф этди.

"Барчасини жой-жойига қўймасак, тарих бизни кечирмасди. Чингиз Айтматов айтганидек, биз бир тилда гаплашамиз ва қонимиз ҳам бир, шу боис бу ишни амалга оширишимиз даркор. Бизнинг стратегиямиз қўшнилар билан яқин бўлишдир. Қирғизистон бизнинг стратегик ҳамкоримиз ҳисобланади. Шундай иш қилайликки, тарих олдида муносиб жавоб бера олайлик", — қайд этди Мирзиёев.

Президент ҳали ҳеч қачон Ўзбекистон делегацияси бундай таркиб, хусусан, тўрт нафар ҳоким билан ташриф буюрмаганлигини айтди.

"Мен ўзаро учрашиш масаласини ҳокимлар ўзлари ҳал қилишларини, учрашайликми-йўқми дея марказдан сўрамасликларини чин дилдан истайман. Шунингдек, халқ дипломатияси ҳам муҳим аҳамиятга эга — парламентлар учрашишлари лозим. Шундай қилмасак, қатор йўналишлар бўйича соатларни тўғрилаш вақти келганида кеч қоламиз", — деди Мирзиёев.

Ўзбекистон раҳбари Бишкекда бўлиб ўтган бизнес-форум давомида ҳар икки мамлакат тадбиркорлари ҳамкорлик қилиш истагини билдиришганини, уларга тўсиқ қўймаслик кераклигини қайд этди.

"Бизга баҳони фақатгина халқ беради. Мен аждодларимиз бошлаб берган тарих бўйича яшай бошлашимизни истайман. Бир-биримизсиз халқларимиз олдимизга қўйган марраларни эгаллай олмаймиз. Биргаликда, тинч ва ўзаро ҳурмат билан ҳаётдаги мақсадларга эришиш керак", — деди Ўзбекистон президенти, деб ёзади Sputnik Қирғизистон.

Мавзу:
Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи (14)

Асосий мавзулар