02:40 20 Ноябр 2017
Эфир
Колбаса Розметов

Ўзбекистон корхонаси халқаро "Ҳалол" сертификатини олди

Жамият
Ҳавола олиш
200 0 0

Халқаро стандартлаш ва сертификатлаш маркази комиссияси ўзбекистонлик компания маҳсулотини "Ҳалол" стандартига лойиқ деб топди.

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Ўзбекистонлик колбаса маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхона халқаро "Ҳалол сертификати олди, деб хабар қилмоқда Kommersant нашри.

Ушбу сертификат "Ҳалол" — халқаро стандартлаш ва сертификациялаш маркази томонидан жиддий текширувдан кейин берилади.

"Ҳалол" сертификати — бу озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фойдаланилган хом-ашё ва зираворлар, ишлаб чиқариш цех бинолари, асбоб-ускуналари, компания бизнес услуби ва тайёр маҳсулот "Ҳалол" стандарти талабларига жавоб беришини билдиради.

"Мустақил комиссия компания ишлаб чиқариш жараёнини 2 ҳафтадан ортиқ ўрганди. Улар ферма, кушхона, ишлаб чиқариш цехларида бўлишди. Текшириш тугаганидан кейин тайёр маҳсулот намуналари ДНК тести учун лабораторияга юборилди", — дейди компания асосчиси Зиёвуддин Рўзметов.

"Аслида биз компанияга асос солинган 1989 йилдан бери ҳалол маҳсулот ишлаб чиқарганмиз. Бизнинг оила урф-одатларни ҳурмат қилади ва маҳсулот тозалигини кафолатлайди. "Ҳалол" сертификати бизга маҳсулотни қилиш имконини беради", — деб сўзини давом эттирди Рўзметов.

Асосий мавзулар