01:05 23 Ноябр 2017
Эфир
Открытие КПП Достук на границе Кыргызстан-Узбекистан

Ўзбек-қирғиз чегарасидаги "Дўстлик" пункти очилди: телеграммаларга ҳожат қолмади

Facebook
Жамият
Ҳавола олиш
Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи (14)
160330

Эндиликда чегара ўтказув пункти соддалаштирилган режимда ишлайди - қариндошини тўйга чақириш учун телеграмма жўнатиш шарт бўлмайди.

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Бугун Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги "Дўстлик" чегара ўтказув пунктининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда АКИpress хабар қилди.

Хабарда айтилишича, очилиш маросимида чегараганинг ҳар икки томонига бир неча минг киши йиғилган.

Чегара ўтказув пунктининг очилиш маросимида икки мамлакат ҳукуматлари вакиллари, Ўш ва Андижон вилоятлари раҳбарлари қатнашишган. Расмий қисмдан сўнг Қирғизистон ва Ўзбекистон делегациялари чегаранинг ўзбек қисмига ўтишган. Икки давлат оқсоқоллари "дўстлигимиз абадий бўлсин" дея дуо қилганларидан сўнг қўй қурбонлик қилинган ва ўзбек-қирғиз аҳли иштирокида катта байрам тадбири бўлиб ўтган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи давомида икки мамлакат президентлари ўтказув пунктини очишга келишиб олишганди.

Эслатиб ўтамиз, "Дўстлик" чегара ўтказув пункти Ўзбекистоннинг Андижон ва Қирғизистоннинг Ўш вилоятлари ўртасида жойлашган бўлиб, илгари ҳар икки мамлакат фуқаролари тўй, мотам ёки бошқа маросимларга келишлари учун улардан таклиф қилувчининг телеграммаси талаб қилинарди. Расмийлар энди бундай телеграммаларга ҳожат йўқлигини билдиришган.

Эндиликда чегара ўтказув пункти соддалаштирилган режимда ишлайди — қариндошини тўйга чақириш учун телеграмма жўнатиш шарт бўлмайди.

Мавзу:
Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи (14)

Асосий мавзулар