Саккиз тоннали рекорд-оши қандай пиширилади

© Foto : Организаторы акцииВ Узбекистане приготовят самый большой плов в мире
В Узбекистане приготовят самый большой плов в мире - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда 8 сентябрь куни пишириладиган рекорд-ошига тайёргарлик кўрилмоқда.

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Тошкентда 8 сентябр куни Ўзбегим” фестивали доирасида Гиннеснинг рекордлар китобиги киритиладиган, дунёдаги энг катта ош пиширишга тайёргарлик кўрилмоқда.

Milliy телеканали томонидан ташкил қилинган “Ўзбегим” фестивалида ўзбек халқининг хилма-хил миллий урф-одатлари, миллий санъат асарлари намуналари, миллий таомлари  тақдим этилади.

“Фестивалда такрорланмас халқ сайллари муҳити яратилади. У ерда амалий санъат асарлари намуналари, миллий ўйинлар, урф-одатлар, фолклор томошалар ва ўзбек халқининг бой маданий меъроси намойиш қилинади”, — дейилган ташкилотчилар хабарида.

Тадбир давомида бутун Ўзбекистондан келган 50 нафар ошпаз, 8 тонна ош пишириб, барчани меҳмон қилишади. Рекорд-оши пишириш  ва тарқатиш жараёнида умумий ҳисобда 200 нафар турли мутахассислар иштирок этади.

В Узбекистане приготовят самый большой плов в мире - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда улкан палов тайёрлаб Гиннеснинг рекордлар китобига киришмоқчи

Мега-ош  пишриш учун қуйидаги миқдорда массалиқ ишлатилади:  мол гўшти – 1500 кг, қўй гўшти – 400 кг, думба – 220 кг, гуруч – 1900 кг, сабзи – 2700 кг, пиёз – 220, кг, ўсимлик мойи – 440 литр, туз – 57 кг, нўхат  - 100 кг, майиз —  190 кг изюма, зира – 5 кг, қора мурч —2 кг, куркума – 1 кг, сув – 350 литр.

Беш кило зирани тасаввур қилаяпсизми???

Ташкилотчилар пиширилган ошни қариялар уйлари ва кам таъминланган оилаларга тарқатишни режалаштиришган.

Эслатиб ўтамиз, август ойида Олмалиқ шаҳрида энг катта ошни пишириш репетицияси бўлиб ўтганди.  Унда вазни 6 тонна бўлган ош пиширилган эди.

Янгиликлар лентаси
0