18:39 18 Ноябр 2017
Эфир
Акын Идирис Айитбаев

Шавкат Мирзиёев андижонлик қирғиз бахшига Malibu ва уй совға қилди

© Зульфия Тургунова
Жамият
Ҳавола олиш
55002

Совға бахшининг ўзбек-қирғиз миллатининг дўстлиги ва бошидан кечирган мусибатлари ҳақидаги қўшиғи учун берилган.

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёв андижонлик қирғиз бахши Идирис Айитбаевга Chevrolet Malibu ва уй совға қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik Қирғизистон нашри.

Бу ҳақида кеча “Дўстлик” ўтказув-назорат пункти очилиш маросимида Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдурахмонов хабар қилган.

Идирис Айитбаев айтишига кўра, у Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари олдида икки халқ дўстлиги ва халқлар бошидан кечирган синовлари ҳақида қўшиқ куйлаган экан.  

“Алмазбек Шершенович мени ижодим учун миннатдорлик билдирганда кўнглим қувончга тўлди. Шу вақт Шавкат Миромонович ўз ёрдамчиларига менга совға беришни топширган экан. Ушбу янгиликдан ҳаяжонга тушиб титраб кетдим” – деган бахши ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида.

Идрис Айтбаев ўзбек ва қирғиз тилларида куйлайди. Интернетда тарқалган видеолавҳаларан бирида у чет элдан келган меҳмонлар олдида қирғиз, ўзбек, рус, инглиз ва турк тилларида қўшиқ айтгани ҳам маълум.

Асосий мавзулар