22:13 20 Ноябр 2017
Эфир
Посол Узбекистана в Российской Федерации Бахром Ашрафханов

Ўзбекистон иқтисодий ўсиш бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллайди – элчи

Sputnik
Жамият
Ҳавола олиш
98820

Бугун Москвадаги Ўзбекистон элчихонасида мустақил ривожланишнинг 26 йиллигига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 7 сен – Sputnik. Москвадаги Ўзбекистон элчихонасида мустақилликнинг 26 йиллигига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

Элчихонанинг миллий услубда шинам безатилган анжуманлар залига Россия ва халқаро ОАВлар журналистлари ҳамда Москвадаги чет мамлакатлар элчихоналари вакиллари жамланишди.

Анжуманда дастлаб Ўзбекистоннинг 26 йил давомида мустақил босиб ўтган йўли ва эришган ютуқлари ҳақидаги фильм намойиш этилди.

Сўнг Ўзбекистоннинг Россиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Баҳром Ашрафхонов сўзга чиқиб, ўтган 26 йил давомида Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий соҳаларда эришган ютуқлари ҳамда мамлакатда бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди.

Мустақилликка эришганидан кейин ўтган  йиллар давомида Ўзбекистон иқтисодий салоҳияти салкам 5 баравар, аҳолининг реал даромади 9 баравар ўсгани, аҳолининг ўртача ёши 67 ёшдан 73 ёшгача, аёллар орасида эса 75 ёшгача ошгани қайд этилди.

Бундан ташқари охирги бир неча йил давомида бутун дунёда кузатилаётган инқирозга қарамасдан Ўзбекистонда иқтисодий ривожланиш сусаймагани ва ЯИМ миқдори ўсиши йилига 7-8% ни ташкил қилаётгани айтиб ўтилди.

“Жаҳон банки прогнозига кўра, 2017 йилда Ўзбекистон ЯИМининг ўсиш суръати 7,6 %ни ташқил қилади ва ушбу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон дунёда иккинчи ўринни эгаллайди”, — деди Бахром Ашрафхонов.

Шунингдек, Ўзбекистон Ўрта Осиё мамлакатлари орасида юқори технологияли саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ягона мамлакат эканлиги ва бугунги кунда республикада енгил автомобилларнинг бир неча тури, юк автомобиллари, замонавий қишлоқ хўжалик техникаси, нефт-газ кимё, электротехника, фармацевтика, тўқимачилик саноати маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётгани ва экспорт қилинаётгани қайд этилди.

Ундан ташқари, Ўзбекистонда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда бугунги кунда амалга оширилаёган ташаббуслар ва ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Хусусан, 2017-2021 йилларга мўлжалланган, ривожланишнинг беш устувор йўналиши  бўйича қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Ўзбекистонда қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси қуйидаги беш асосий йўналишдан иборат: Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш; Қонун устуворлигини таъминлаш; Иқтисодни янада ривожлантириш ва либераллаштириш; Ижтимоий соҳани ривожлантириш ва хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш.

Қабул қилинган кундан бошлаб ушбу стратегия жадал суръатларда ҳаётга татбиқ этила бошлади. Шу кунга қадар унга тааллуқли 15 та қонун ва 700 дан ортиқ норматив ҳужжатлар қабул қилинган. Ҳаракатлар стратегияси доирасида Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизими ва ички ишлар органлари фаолияти бутунлай қайта кўриб чиқилди.

Иқтисодий ислоҳотлар ҳам илдам қадамлар билан амалга оширилмоқда. Ўзбекистонда 10та эркин иқтисодий ҳудуд, 5та кичик саноат зоналари ташкил қилинган, 83 400 та янги иш ўринлари яратилган. Икки кун олдин эса, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан миллий валютанинг эркин айрбошлаш тизими ишга туширилди. Бу Ўзбекистон иқтисодини либераллаштиришга қаратилган яна бир улкан қадам бўлди.

Сўзининг охирида Ашрафхонов Москвада 11-15 сентябрь кунлари Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтишини айтиб журналист ва дипломатларни ушбу тадбирларда иштирок этишга таклиф қилди.

Асосий мавзулар