20:41 24 Сентябр 2017
Эфир
Банковские карты международных платежных систем VISA

Марказий банк халқаро банк картасидан қандай фойдаланиш бўйича тушунтириш берди

© Sputnik/ Владимир Трефилов
Жамият
Ҳавола олиш
Ўзбекистонда валюта ислоҳоти амалга оширилмоқда (23)
456 0 0

Халқаро банк картаси очиш учун 75 минг сўмдан 100 минг сўмгача миқдорда бир марталик тўлов тўланади, шунингдек, ҳар бир савдо қилинганда тўлов учун ўтказма суммасининг 0,5дан 1%гача миқдорида комиссия ушлаб қолинади

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Марказий банк хорижий валюта сотиб олиш бўйича тушунтириш берди.

Фуқаролар тижорат банкларининг конверсион бўлимларида хорижий валютани нақдсиз шаклда, халқаро тўлов карталарига (конверсион пластик карталар) ўтказиш орқали сотиб олишлари мумкин. Тўловлар миллий валютада ҳам нақд, ҳам нақдсиз шаклда — банк тўлов карталари орқали амалга оширилиши мумкин.
Халқаро тўлов картасини очиш ва фойдаланишда банкка комиссия тўланади:

картани очиш учун — 75 мингдан 100 минг сўмгача (бир марталик тўлов);

карта орқали савдо қилинганда олинадиган комиссион тўлов — ўтказманинг 0,5 фоизидан 1 фоизигача;

хориждаги банкоматлардан хорижий валюта нақдлаштирилганда — операция миқдорининг 1 фоизи ушлаб қолинади, деб маълум қилди Марказий банк матбуот хизмати.

Халқаро тўлов тизимлари операторларининг (VISA, MasterCard ва бошқалар) талаби бўйича банклар томонидан ечилмайдиган қолдиқ (суғурта депозити) миқдори 35 дан 100 долларгача бўлиб, ундан фойдаланиб бўлмайди ва ушбу сумма ҳисоб ёпилганидан кейин мижозга қайтарилади.

Ҳозирги кунда халқаро тўлов карталаридан фақат хорижда фойдаланиш мумкин. Улар орқали ҳеч қандай чекловларсиз банкоматлардан валюта нақдлаштириш, дўконлар, меҳмонхоналар ва бошқа жойларда тўловни амалга ошириш мумкин.

Карталар дунёнинг барча мамлакатларида чекловларсиз ишлатилади, хорижий валютани нақдлаштириш бўйича чеклов ўрнатилмаган.

Шунингдек, картадаги валютадан Ўзбекистондаги банкнинг ўзида керакли ҳужжатлар (инвойслар) тақдим этилганида даволаниш ва ўқиш учун тўловни амалга ошириш мумкин.

Республика ҳудудида халқаро тўлов картасидаги маблағ фақат миллий валютада ўша кундаги курс бўйича ечиб олиниши мумкин.

Хорижий валютада ҳисоби тўлдирилган халқаро тўлов карталаридан мамлакат ҳудудида чекловларсиз фойдаланишга рухсат берилади.

Мавзу:
Ўзбекистонда валюта ислоҳоти амалга оширилмоқда (23)

Асосий мавзулар