08:59 23 Сентябр 2017
Эфир
Солнечная батарея

Муқобил энергиядан фойдаланувчилар мол-мулк ва ер солиғидан озод этилиши мумкин

Информационная служба Госкомэкологии Узбекистана
Жамият
Ҳавола олиш
73910

Ушбу имтиёзга эга бўлиш учун энергия таъминоти ташкилотларининг фуқаро муқобил электр энергияси манбаидан фойдаланаётгани ҳақида берган маълумотномаси асос бўлади

ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Ўзбекистонда яшаш жойларида муқобил электр энергиясидан фойдаланувчиларни жисмоний шахсларга солинадиган мол-мулк ва ер солиғидан озод қилиш режалаштирилмоқда.

Давлат солиқ қўмитаси томонидан Ўзбекистон Солиқ кодексининг 275- ва 290-моддаларига ўзгартиш киритишни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси тайёрланди ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди.

Унга кўра, фуқаро муқобил энергия манбаси ўрнатилган ойдан бошлаб уч йил муддатга солиқлардан озод этилади. Ушбу имтиёзга эга бўлиш учун энергия таъминоти ташкилотларининг фуқаро муқобил электр энергияси манбаидан фойдаланаётгани ҳақида берган маълумотномаси асос бўлади.

Фақат ҳужжат лойиҳасига кўра, фуқаро мазкур имтиёзни қўлга киритиш учун мавжуд энергия тармоқларидан буткул узилган бўлиши керак.

Республикада қуёш бир йилда 300 кундан ортиқ нур сочади ва олинган қуёш энергиясидан самарали фойдаланиш мумкин. Бунга мамлакат вилоятлари ҳудудида салоҳиятидан умуман фойдаланилмайдиган шамолни ҳам қўшиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг май ойи охирида Ўзбекистон президенти 2017 — 2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисидаги қарорни имзолаганди. Унинг доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, манзилли дастурларни ишлаб чиқиш ва бошқа устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича 28 та чора-тадбир кўзда тутилган.

Асосий мавзулар