Кеча янги iPhone 8, iPhone 8 Plus ва iPhone X тақдимоти бўлиб ўтди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишСтарт продаж iPhone 7 и iPhone 7 Plus
Старт продаж iPhone 7 и iPhone 7 Plus - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Куни кеча Apple Park даги Steve Jobs Theater залида iPhone 8, iPhone 8 Plus и iPhone X тақдимоти бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Тақдимотда янги смартфон Apple iPhone Xнинг одам юзи бўйича аниқлаш функцияси ишламай қолди, деб хабар қилди РИА Новости.

Компания вице-президенти Крейг Федерини смартфоннинг янги Face ID функцияси ишини намойиш қилмоқчи бўлди. Лекин смартфон уни танимади ва блокировкадан ечиш учун парол теришни талаб қилди.

"Яна бир бор ҳаракат қилиб кўрамиз…. оҳо-оҳо… қўшимча телефонга ўтамиз", — деб Федерини столда турган бошқа аппаратни қўлга олди ва бир уринишда уни блокдан чиқарди.

Россияга iPhone 8 ва 8 Plus 22 сентябрда келиши режалаштирилган. Олдиндан буюртмалар 15 сентябрда қабул қилинади. iPhone 8 64 гигабайтли 56 990 рубл (Россия МБ курси — 995 $) ва iPhone X бошланғич нархи 79 990 рубл (Россия МБ курси — 1397 $)ни ташкил қилади.

Янги смартфонлар 3 ноябрдан сотувга чиқади.

Янгиликлар лентаси
0