16:10 22 Ноябр 2017
Эфир
Молоток судьи в районном суде

Жиноят қуроли сифатида фойдаланилган мулкни мусодара қилиш тақиқланиши мумкин

© Sputnik/ Максим Богодвид
Жамият
Ҳавола олиш
50310

Бугунги кунда Жиноят процессуал кодексининг 211-моддасига асосан жиноят қуроллари кимга тегишлилигидан қатъи назар, мусодара қилинади ва тегишли муассасаларга топширилади ёки йўқ қилинади

ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан жиноят содир қилишда иштирок этмаган шахснинг жиноят қуроли сифатида фойдаланилган мулкини мусодара қилишни тақиқлашга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Лойиҳага асосан эндиликда фақатгина содир этилган жиноят иштирокчиси бўлган шахсга тегишли жиноят қуролларини мусодара қилиш лозим бўлади.

Лойиҳага кўра маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахснинг хусусий мулки бўлмаган мулкни мусодара қилиш ҳам тақиқланмоқда.

Бугунги кунда Жиноят процессуал кодексининг 211-моддасига асосан жиноят қуроллари, кимга тегишлилигидан қатъи назар, мусодара қилинади ва тегишли муассасаларга топширилади ёки йўқ қилинади.

Ушбу қоидадан келиб чиқиб, мулкдорлар жиноят содир этишда қатнашмаган, иштирокчи, гумонланувчи, айбланувчи, судланувчи ёки маҳкум бўлмаганлигидан қатъи назар, уларнинг мулки бўлган жиноят қуроллари мусодара қилинади.

Шу сабабли ҳозирги кунда амалиётда мол-мулк эгаларининг содир қилинган жиноятга дахли бўлмаганлиги, мулк ижарага берилганлиги ёки ташкилотнинг хизматда фойдаланиш лозим бўлган мулкидан жиноят содир қилишда фойдаланилганлиги каби ҳолатлар инобатга олинмасдан, мулкдорлар мулк ҳуқуқидан маҳрум этилмоқда.

Шу муносабат билан лойиҳа хусусий мулк кафолатларини таъминлашга ҳамда мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишни кучайтиришга, хусусан жиноят иштирокчиси бўлмаган шахсларнинг жиноят содир этишда фойдаланилган мол-мулкини мусодара қилишнинг олдини олишга хизмат қилади.

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган мазкур лойиҳа Ҳукуматда маъқулланиб, ҳозирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кўриб чиқилмоқда.

Асосий мавзулар