16:10 22 Ноябр 2017
Эфир
Выставка Смотрите, это — НАНО!

"ICTWEEK UZBEKISTAN" ҳафталигида юзлаб ишланма ва технологиялар намойиш этилади

© Sputnik/ Михаил Фомичев
Жамият
Ҳавола олиш
18610

Ҳафталикда Ўзбекистон ва хориж олимлари томонидан яратилган юзлаб ишланма ва технологиялар намойиш этилади

ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. 18-22-сентябр кунлари бўлиб ўтадиган "ICTWEEK UZBEKISTAN — 2017" ахборот коммуникация технологиялари ҳафталигида Ўзбекистон ва хориж олимлари томонидан яратилган юзлаб ишланма ва технологиялар намойиш этилади. Бу ҳақда "Жаҳон" АА хабар бермоқда.

АКТ ҳафталигини "ICTSUMMIT — 2017" ахборот-коммуникация технологиялари саммити очиб беради. Саммит 19 сентябр куни "Ўзэкспомарказ" анжуманлар залида ўтказилади. Саммит иштирокчилари Ўзбекистонда АКТ ҳолати ва АКТнинг ривожланиш истиқболлари, давлат бошқарувига информацион технологияларни жорий қилишдаги ютуқ ва камчиликлар, "Электрон ҳукумат" тизими ва унга кириш инфратузилмаси тараққиёти, шунингдек, мамлакатда электрон тижоратни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар.

19-21-сентябр кунлари Тошкент шаҳрида "ICTExpo — 2017" ахборот-коммуникация технологиялари миллий кўргазмаси ўтказилади. Унда 100 дан ортиқ компания, 35 минг иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.

"ICT FORUM — 2017" ҳафталиги доирасида ахборот технологиялари ва коммуникация соҳасини янада тараққий эттиришнинг замонавий тенденциялари муҳокама қилиниши кўзда тутилган. Форумга хориждан мазкур соҳада бой тажриба тўплаган эксперт ва мутахассислар таклиф этилган. Шунингдек, форум дастуридан нафақат ёш авлод, балки катта авлод вакиллари орасида ҳам АКТни кенг татбиқ этишга қаратилган турли интерактив тадбирлар ўрин олган.

АКТ ҳафталиги Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Маълумот учун, "ICTWEEK UZBEKISTAN" АКТ ҳафталиги 2004 йилдан буён ҳар йили сентябр ойи охирида ўтказиб келинади.

Асосий мавзулар