08:20 21 Сентябр 2017
Эфир
Президенты Узбекистана и Казахстана - Шавкат Мирзиёев и Нурсултан Назарбаев

Назарбоев 16 сентябрда Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади

© Официальный сайт президента Республики Казахстан
Жамият
Ҳавола олиш
339 0 0

Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан иккитомонлама муносабатларни янада ривожлантириш юзасидан музокара олиб бориши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 16 сентябр куни Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади. Бу ҳақда Қозоғистон президентининг расмий сайтида хабар берилмоқда.

Хабарда айтилишича, Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан иккитомонлама муносабатларни янада ривожлантириш юзасидан музокара олиб бориши кутилмоқда.

Шунингдек, ташриф доирасида Назарбоевнинг Ўзбекистон-Қозоғистон бизнес форумида иштирок этиши режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев 10 сентябр куни Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан Остона шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида иштирок этганди.

Асосий мавзулар