08:21 21 Сентябр 2017
Эфир
Свалки устроили отдыхающие прямо на вершине двух холмов

Чорвоқ атрофи ахлатхонага айланиб бормоқда

© Facebook / Вера Григорьева
Жамият
Ҳавола олиш
27003

Ўзбекистонликлар табиатни муҳофаза қилиш ҳақидаги қонунларни қайта кўриб чиқиш ва хусусий турфирмалар устидан назоратни кучайтиришни талаб қилишмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Facebook саҳифаларида пайдо бўлган ушбу мавзуга кўплаб фойдаланувчилар бефарқ қолишмади, бировлар ўз изоҳини қолдирган бўлса, бошқалар муаммони қандай ҳал қилиш йўлларини таклиф қила бошлашди.

Мавзу дастлаб Вера Григорьева исмли фойдаланувчи томонидан кўтарилган эди. Унинг айтишига қараганда Чорвоқ сув омоборининг узоқ қирғоғида жойлашган икки тепалик орасидаги бўш ерда яқинда пайдо бўлган ноқонуний ахлатхона 300 метрга ёйилиб кетгани хабар қилинган. Шамол ҳар куни ушбу ахлатни янада кенгроқ масофага ёйиб юбораётгани ва ахлатхона ичида сигирлар бемалол ўтлаб юргани хабар қилинган.

Григорьева айтишига қараганда, ушбу ахлат маҳаллий аҳоли томонидан ташланмаган, чунки унинг ичида қимматбаҳо ичимликлардан қолган идишлар, қурилиш ахлатлари ва сўйилган қўйларнинг тери ва суяклари кўплиги кўриниб турибди.

Ундан ташқари, хабарада Чорвоқда бу ягона ахлатхона эмас, у томонга борадиган йўлларнинг икки томони ҳам ахлат солинган пакетларга тўлиб кетгани ҳам айтиб ўтилган.

1 / 8
Несанкционированные свалки на берегах Чарвакского водохранилища

Асосий мавзулар