22:35 21 Ноябр 2017
Эфир
На рынках Ташкента заработали банкоматы для выдачи наличных

Халқ банки банкоматдан нақд пул ечишда комиссия тўловини жорий этди

© uz24.uz
Жамият
Ҳавола олиш
261243

Жорий йил 14 августдан бошлаб Тошкентнинг Олой, Юнусобод ва Қўйлиқ бозорларида нақд пул ечиб олиш мумкин бўлган банкоматлар ишга туширилди

ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Халқ банки банкоматлари орқали берилган нақд пул суммасидан 1 фоиз банк хизмати олинади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар филиали Хақл банки ходими Sputnik мухбири билан суҳбатда маълум қилди.

14 августдан бошлаб Тошкентнинг Олой, Юнусобод ва Қўйлиқ бозорларида нақд пул ечиб олиш мумкин бўлган банкоматлар ишга туширилди. Ҳар бир бозорда биттадан банкомат ўрнатилган эди.

Жорий йил 16 август куни Халқ банки матбуот хизмати томонидан банк сайтидаги хабардан кўчирма келтирамиз:

"Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки томонидан пойтахтимиздаги 3 та деҳқон бозорлари ҳудудида нақд пул олиш имкониятини берувчи банкоматлар жойлаштирилди.<…> Бир кунда битта пластик картадан жами 100 минг сўмгача бўлган нақд пул ечиб олиши имкониятига эга. Банкоматга 1 000, 5 000 ва 10 000 сўмлик купюралар жойлаштирилган. Пластик картадан нақд пул ечиб олиш жараёни учун фойдаланувчи 1,5-2 дақиқа сарфлайди, холос. Эътиборлиси, нақд пул ечиб олинаётганда пластик карта эгасидан ҳеч қандай комиссия тўлови ундирилмайди", — деб ёзилган хабарда.

Шу кунларда интернетда "Халқ банки бошқарувининг 2017 йил 4 сентябрдан қарорига асосан Халқ банки банкоматлари орқали берилган нақд пул суммасидан 1 фоиз банк хизмати олинади" деган ёзув ёзилган сурат кенг муҳокама қилинмоқда.

Ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Sputnik мухбири Халқ банки Тошкент шаҳар филиалига қўнғироқ қилди.

Тошкент шаҳар филиали Халқ банки пластик бўлими ходими 1 фоиз комиссия тўлови жорий этилиши ҳолатига қуйидагича изоҳ берди:

"Халқ банкининг тарифига асосан банк томонидан банкоматдан пластик картадан нақд пул ечилганда умумий суммадан 1 фоиз комиссия тўлови жорий этилди. Халқ банки хизмат кўрсатгани учун ечилган суммадан 1 фоиз комиссион ҳақ оламиз, мисол учун 50 минг ечсангиз 500 сўм комиссион тўлов олиб қолинади. Банкнинг харажатлари бор: электр, инкассация харажатлари. Банкоматлар бир кунда 2-3 марта пул билан узлуксиз таъминланмоқда. Инкассация хизмати пулни олиб бориб банкоматга қўймоқда, бензин ёқилғи сарфланмоқда. Шунингдек, банкоматлар тинимсиз ишлаши учун электр токи кетмоқда. Шу билан бирга, банкоматлар эскириши ёки бузилиши мумкин. Комиссияни белгилашда бу харажатлар ҳисобга олинди", — деб таъкидлади Халқ банки ходими.

Шу билан бирга, банк ходими синов тариқасида қўйилган банкоматлар яхши ишлаб кетганлиги, шунингдек яна қўшимча банкоматлар тез орада ўрнатилишини маълум қилди.

Асосий мавзулар