08:12 21 Сентябр 2017
Эфир
Мобильный телефон в руке

Ucell абонентларга қулай бўлиши учун 35 тийиндан воз кечди

© Pixabay
Жамият
Ҳавола олиш
455 0 0

Аввалги тўловлар 1 доллар учун 4210,35 сўм курсида амалга оширилган бўлиб, компания курс нархидан 35 тийинни олиб ташлаган

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ucell уяли алоқа оператори барча тўловларни яхлитлаштирилган курсда амалга оширишини маълум қилди.

"Тарифлар ва хизматлар нархларида ҳисоб-китобларни янада қулайроқ қилиш учун 2017 йилнинг 13 сентябридан Ucell барча тўловларни Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида қайд қилинган ва пасайтирилиб яхлитлаштирилган курсда амалга оширади: 1 АҚШ доллари 4210 (тўрт минг икки юз ўн) сўм", дейилади компания хабарида.

Аввалги тўловлар 1 доллар учун 4210,35 сўм курсида амалга оширилган бўлиб, компания курс нархидан 35 тийинни олиб ташлаган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 5 сентябридан Ўзбекистонда эркин конвертация жорий этилган бўлиб, барча товар ва хизматлар учун тўловлар фақатгина миллий валюта — сўмда амалга оширилиши белгиланган эди.

Асосий мавзулар