01:00 23 Ноябр 2017
Эфир
Подпись документов

Ўзбекистон ва ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси ўзаро ҳамкорлик қилади

Pixabay
Жамият
Ҳавола олиш
52 0 0

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесус ва ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Жужанна Якаб билан икки томонлама алоҳида учрашув ўтказди

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Венгриянинг Будапешт шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖСТТ) Европа минтақавий бюросининг 67-сессиясида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов минтақавий бюро директори Жужанна Якаб билан ўзаро ҳамкорлик шартномасини имзолади. Шартнома икки йилга мўлжалланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, дунёнинг турли мамлакатлари тажрибаси билан танишиш, илғор амалиётларни ўрганиш ва уларни ҳаётга татбиқ этиш ҳамда аҳоли саломатлиги билан боғлиқ муаммоларга самарали ечим топиш мазкур анжуманнинг мақсадларидан бири бўлди.

ЖСТТнинг Европа минтақавий бюросига аъзо 53 та давлат, жумладан, Ўзбекистон делегацияси иштирок этаётган мазкур сессияда халқаро ташкилотнинг 2019-2023 йилларга мўлжалланган умумий иш дастури, "Саломатлик-2020" сиёсатини амалга ошириш, бунда инсон саломатлиги ва булажак насллар камолотига салбий таъсир этадиган тиббий-ижтимоий, иқтисодий, экологик муаммоларни олдини олиш каби қатор долзарб масалалар хам кенг муҳокама қилинмоқда.

Минздрав Узбекистана и ВОЗ подписали договор о сотрудничестве на 2 года
Информационная служба Министерства здравоохранения РУз
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов минтақавий бюро директори Жужанна Якаб билан ўзаро ҳамкорлик шартномасини имзолади

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесус ва ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Жужанна Якаб билан икки томонлама алоҳида учрашув ўтказди.

Ўзаро мулоқотлар чоғида Т.Гебрейесус ва Жужанна Якаб Ўзбекистонда ҳаётга татбиқ этилаётган барча ҳуқуқий ҳужжат ва дастурлар аҳолига ғамхўрликнинг барча зарур жиҳатларини қамраб олаётганлиги, Ўзбекистон тиббиёт тизимида ҳам ўзининг оқилона стратегияси, сиёсати ва устувор йўналишларини белгилаб олганлигини эътироф этишди.

Шунингдек, улар Ўзбекистон ва ЖССТ ўртасида кўп томонлама ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга доим тайёр эканликларини билдиришди.

Асосий мавзулар