01:00 23 Ноябр 2017
Эфир
Шерзод Кудратходжаев

Халқаро пресс-клуб 15 сентябрдан жонли эфирга чиқа бошлайди

Международный пресс-клуб
Жамият
Ҳавола олиш
41620

Халқаро пресс-клуб клубнинг навбатдаги сессияси 15 сентябрдан яна жонли эфирга узатила бошлайди.

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси эртага, 15 сентябрдан бошлаб яна жонли эфирга чиқа бошлайди. Ушбу маълумотни Sputnik мухбирига пресс-клуб матбуот хизмати хабар қилди.

"Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси 15 сентябрда соат 11:00 эфига чиқади. Навбатдаги сессия тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вакиллари иштирокида бўлиб ўтади", — деди Халқаро пресс-клуб вакили.

Эслатиб ўтамиз, маҳаллий ОАВлар хабарига кўра, 21 августдан бошлаб Халқаро пресс-клубнинг сессиялари тўғридан-тўғри эфирга узатиш "техник сабабларга кўра" вақтинча тўхтатилган эди.

Шерод Қудратхўжаевнинг ўзи ушбу мавзуда Facebookда "пресс-клуб фаолияти тухтатилгани йўқ"  деб изоҳ берган эди.

Асосий мавзулар