01:03 23 Ноябр 2017
Эфир
Доллары США

Конвертация очилганидан кейин қанча доллар алмаштирилгани маълум бўлди

© pixabay
Жамият
Ҳавола олиш
Ўзбекистонда валюта ислоҳоти амалга оширилмоқда (25)
57210

Марказий банк хабарига кўра жисмоний шахслар тижорат банклари орқали 200 млн доллар юридик шахслар 100 млн доллар алмаштирган.

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбекистонда 5 сентябрдан бошлаб эркин конвертация очилган эди. Бугун ушбу муҳим ислоҳотнинг биринчи натижалари қайд қилинди.

Бугун, 14 сентябрь куни "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги президент фармони ижросига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Марказий банк раиси биринчи ўринбосари Темур Аминжонович Ишметов сўзга чиқиб, конвертация очилганидан қанча маблағ алмаштирилганини маълум қилди.

Ишметов маълумотига кўра, 5 сентябрдан бери тижорат банкларида жисмоний шахслар томонидан жами 200 млн доллар маблағ алмаштириб олинган, юридик шахслар эса ушбу давр мобаёнида 100 млн долларга яқин маблағ алмаштирган.

Марказий банк ўринбосари ушбу натижа кутилганидан ҳам яхшироқ эканлигини қайд қилди. Шунингдек, Ишметов валюта айрбошлашда ҳеч қандай чекловлар йўқлигини ва нақд пул етишмоқчилиги кузатилмаганини қайд қилди.    

Мавзу:
Ўзбекистонда валюта ислоҳоти амалга оширилмоқда (25)

Асосий мавзулар