22:14 20 Ноябр 2017
Эфир
Государственный комитет Узбекистана по экологии и охране окружающей среды устранил свалку на Чарвакском водохранилище

Чорвоқ сув омбори яқинидаги ноқонуний ахлатхонага барҳам берилди

© Государственный комитет Узбекистана по экологии и охране окружающей среды
Жамият
Ҳавола олиш
159 0 0

Яқинда ижтимоий тармоқда Чорвоқ сув омборининг узоқ қирғоғида жойлашган икки тепалик орасидаги бўш ерда ноқонуний ахлатхона пайдо бўлгани ҳақида хабар берилганди

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбекистон Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Чорвоқ сув омбори яқинидаги ноқонуний чиқиндихона тозаланди.

"Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, қайта ишланиши, кўмилиши ва реализациясини назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан Чорвоқ сув омборининг узоқ қирғоғида жойлашган икки тепалик орасидаги рухсат этилмаган (ноқонуний) чиқинди объекти тўлиқ тозаланди", — дейилади қўмита матбуот хизмати хабарида.

Яқинда ижтимоий тармоқда Чорвоқ сув омборининг узоқ қирғоғида жойлашган икки тепалик орасидаги бўш ерда пайдо бўлган ноқонуний ахлатхона ёйилиб ётгани, шамол ҳар куни ушбу чиқиндиларни янада кенгроқ масофага ёйиб юбораётгани ҳақида хабар берилган эди.

Қўмита фуқаролардан табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган пайтда тўғридан-тўғри Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ишонч телефонига мурожаат қилишларини сўраган.

Асосий мавзулар