14:56 22 Сентябр 2017
Эфир
Интернет-месседжер  Telegram

Ўзбекистонда Telegram ишламай қолди - бугун алоқа тикланди

© Flickr/ Ervins Strauhmanis
Жамият
Ҳавола олиш
40530

Кейинроқ компания раҳбарияти ўзининг Twitter-аккаунтида Telegram дунёнинг катта қисмида иш фаолиятини тиклаганлигини маълум қилди

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Куни кеча Ўзбекистонда Telegram мессенжери ишламай қолди. Бу ҳақда дастур фойдаланувчилари ижтимоий тармоқларда кўплаб  хабарлар ёзишган.

Ўзбекистонда Telegram фойдаланувчилари жўнатилган хабарлар "осилиб" қолаётганлигидан шикоят қилдилар. Хабарларни жўнатиш пайтда "кутиб туринг" белгиси пайдо бўлди. Бундан ташқари юборилган хабарларнинг тарихи юкланмай қолиш ҳолатлари ҳам кузатилди.

Интернет тармоғида энг оммабоп юкламалар иш фаолиятини таҳлил қилувчи Downdetector сайти маълумотларига кўра, Telegram чоршанба куни Россия, Швеция, Украина, Австрия, Германия, Ироқ, Озарбайжон, Финляндияда ишламай қолган.

Кейинроқ компания раҳбарияти ўзининг Twitter-аккаунтида Telegram дунёнинг катта қисмида иш фаолиятини тиклаганлигини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

"Биз, ниҳоят, ишлаб кетдик! Германия ва МДҲ, бизни кечиринг, айнан сизларга кўпроқ ташвиш келтирдик. Бизга жаҳоннинг бошқа қисми билан алоқа тиклаш учун яна бир неча дақиқа ажратинг", деб ёзган компания ўзининг Twitter-аккаунтида.

Асосий мавзулар