22:13 20 Ноябр 2017
Эфир
Новый двигатель для Ил-114-300

Ил-114-300 самолёти учун янги двигател синовдан ўтди

© Дмитрий Рогозин
Жамият
Ҳавола олиш
297 0 0

Дастлаб Тошкент авиация заводида ишлаб чиқарилган Ил-114 самолётлари энди Россияда, маҳаллий двигателлар билан ишлаб чиқарилади.

ТОШКЕНТ, 14 сен – Sputnik. Россиянинг Бирлашган авиасозлар корпорацияси Ил-114-300 самолёти учун янги двигателни муваффақиятли синовдан ўтказди, деб хабар қилди Бош вазир ўринбосари ўринбосари Дмитрий Рогозин.

“Чиройли двигател, у узоқ вақт ва тўғри учади”, — деб изоҳ қолдирди Рогозин ўзининг Facebookдаги саҳифасида синовдан кейин.

Янги двигателни синовдан ўтказиш учун дастлаб “учар лаборатория” номини олган Ил-76ЛЛ самолётини қайта таъмирлашга тўғри келди.

Янги турбопарракли  двигател — ТВ7-117СТ ҳудудий авиапарвозлар учун мўлжалланган Ил-114-300 ҳамда енгил ҳарбий-транспорт самолёти Ил-112В  самолётлари учун синовдан ўтказилмоқда. Унинг максимал қуввати 3000 от кучи, фавқулодда вазиятларда 3600 от кучига етиши мумкин.  

Ил-114-300 самолётлари ишлаб чиқариш  Нижний Новгород шаҳридаги «МиГ» корпорациясига тегишли бўлган “Сокол” заводида йўлга қўйилади. Яқин бир неча йил ичида камида 300 та Ил-114 самолётлари ишлаб чиқариш режалаштирилган.

2015 йилда Россия раҳбарияти маҳаллий йўналишлар учун самолётга буюртма берган эди. Ушанда Дмитрий Рогозин жамоаси томонидан Ил-114 самолётини Россияда ишлаб чиқариш таклифи киритилган эди.  

Ишлаб чиқариш жараёнини тезлатиш учун Тошкент авиация заводида ишлатилмай қолган 5 та Ил-114 планерларини (корпус)  сотиб олиш ва керакли техник ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳақида музокаралар ҳам олиб борилган эди.

Ундан ташқари учувчилар тайёрлашда ҳам Ил-114нинг тўлиқ учиш стимуляторига эга бўлган (full flight stimulator) Ўзбекистон Ҳаво йўллари ўқув базасидан фойдаланиш ҳақида айтиб ўтилган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Ил-114 самолёти техник лойиҳаси 1980 йилларда Илюшин конструкторлик бюроси томонидан яратилиб, Тошкент авиация заводида ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Биринчи самолётлар 1990 йилда пайдо бўлди, турли сабабларга кўра уларни сертификация қилиш жараёни чўзилиб кетди ва умуман ушбу самолётларга собиқ Иттифоқ ҳудудида талаб кам бўлди.  2012 йилга қадар 17 дона самолёт ишлаб чиқарилди. Айни дамда уларнинг бир нечаси Ўзбекистон Ҳаво Йўлларининг ички йўналишларида, Россияда ва Украинада хизмат қилмоқда.  

Асосий мавзулар