05:52 22 Сентябр 2017
Эфир
Банковские карты международных платежных систем VISA и MasterCard

Ўзбекистонликлар картасидаги валютани хориждаги картага ўтказишлари мумкин бўлади

© Sputnik/ Владимир Трефилов
Жамият
Ҳавола олиш
Ўзбекистонда валюта ислоҳоти амалга оширилмоқда (23)
38520

Хорижий давлатлардаги яқинларига нақд пул жўната олмаётган кўплаб фуқароларнинг мурожаатларини эътиборга олган ҳолда мазкур хизмат жорий этилади.

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбекистонда яқин кунларда конверсион карталардан чет элга валюта ўтказиш имконияти яратилади. Бу ҳақда Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов бугун бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, деб ёзади uznews.uz.

Хорижий давлатлардаги яқинларига нақд пул жўната олмаётган кўплаб фуқароларнинг мурожаатларини эътиборга олган ҳолда мазкур хизмат жорий этилади.

Банк мижозлари конверсион карталардаги маблағларни бир-бирига ёки чет давлатдаги конверсион картага жўнатиши мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 5 сентябрдан бошлаб эркин конвертация очилган эди.

Маълумотларга кўра, 5 сентябрдан буён тижорат банкларида жисмоний шахслар томонидан жами 200 млн доллар миқдорида маблағ алмаштирилган, юридик шахслар эса ушбу давр мобайнида 100 млн долларга яқин маблағ алмаштирган.

Мавзу:
Ўзбекистонда валюта ислоҳоти амалга оширилмоқда (23)

Асосий мавзулар