22:10 20 Ноябр 2017
Эфир
Узбекский паспорт

Шавкат Мирзиёев чет элдаги фуқароларга ёрдам бериш учун махсус гуруҳ ташкил қилди

© Sputnik/ Алексей Тихомиров
Жамият
Ҳавола олиш
40710

Гуруҳ чет элда яшаётган фуқароларнинг Ташқи ишлар вазирлиги манзилига келиб тушаётган мурожаатларини мониторинг қилиб боради ва уларга ўз вақтида жавоб берилишини назорат остига олади.

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 12 сентябрида 5055-сонли фармойишни имзолади. Унга кўра, чет элда яшаётган фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш учун — Муассасалараро  ишчи гуруҳ (МИГ) ташкил қилинди.

Муассасалараро ишчи гуруҳнинг асосий мақсади – чет элда яшаётган фуқаролар учун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг ҳуқуқий-консуллик хизматларига кенгроқ йўл очиш ва улар орасида норозилик ҳолатлари юз беришига йўл қўймаслик.

МИГ чет элда яшаётган фуқароларнинг Ташқи ишлар вазирлиги манзилига келиб тушаётган мурожаатларини мониторинг қилиб боради ва уларга ўз вақтида жавоб берилишини назорат остига олади.

Шунингдек, президент фармонида фуқаролар мурожаатларини қабул қилганда замонавий ахборот коммуникация технологияларидан ва давлат интерактив хизматларидан имкон қадар кенгроқ фойдаланишни йўлга қўйиш масаласи ҳам айтиб ўтилган.

Эслатиб ўтамиз, "Халқ билан мулоқот йили" тадбири доирасида, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг 2017 йилнинг 5 июлида бўлиб ўтган мулоқоти давомида чет элда яшаётган фуқаролар дуч келаётган кўплаб муаммолар кўтарилган эди. Уларнинг аксарияти чет элга чиқиш стикери, ватанига қайтиш сертификати, фуқаролик масалалари ва бошқалардан иборат эди.

Асосий мавзулар