22:11 20 Ноябр 2017
Эфир
Купюры номиралом пятьдесят тысяч сум

Ўзбекистонда 100 минг сўмлик чиқариладими - МБ жавоби

Sputnik
Жамият
Ҳавола олиш
327011

Шу кечаю-кундузда Ўзбекистонда 100 минг сўмлик банкнота чиқарилармиш деган гаплар яшин тезлигида тарқалмоқда

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ЎзЭОАВМА Медиа Марказида ташкил этилган брифингда 100 минг сўмлик чиқарилиши билан боғлиқ гап-сўзларга ойдинлик киритилди, деб хабар берди "Даракчи" нашри.

Гап шундаки, 50 минг сўмлик пул чиқарилгач, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда 100 минг сўмлик купюра ҳам чиқарилади деган миш-мишлар тарқалиб кетди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ЎзЭОАВМА Медиа Марказида ташкил этилган брифингда ушбу гап-сўзларга ойдинлик киритилган.

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Темур Ишметов бу гап-сўзлар мутлақо асоссизлигини айтиб, пул бирлиги чиқарилиши ҳақида бирор қарор қабул қилинса, албатта ОАВ орқали маълумот берилишини айтган.

 

Асосий мавзулар